Феромон тутқичлар:Ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларнинг вақтини белгиловчи омил сифатида, улардан тўғри фойдаланиш экинлар ҳосилини зарар етказувчи организмлардан ҳимоя қилишнинг самарали усулидир.
Феромон тутқичларнинг ишлаш жараёни шундан иборатки, бунда сунъий ҳидга жалб этилган эркак капалак тутқич ичига жойлаштирилган елимли қоғозга ёпишиб қолади. Сунъий Феромон кучли аттрактант ҳисобланади, яъни у табиий капалакка нисбатан бир неча бор кучли жалб этиш хусусиятига эга. Ҳар бир тур ҳашарот учун маълум структура ва тузилишга эга бўлган ўзининг Феромони мавжуд.
Амалиётда Феромон тутқич ёрдамида айни ҳашарот ривожланишини белгилаб, зарур кураш усули учун тайёргарлик кўриш имкониятини беради. Бу эса биринчидан, ўз вақтида кураш олиб бориш ҳисобига зарарнинг олдини олишга, иккинчидан, беҳуда ишлов ўтказишга чек қўйиш имконини яратади. Феромон тутқичлар жамламаси, уйча, елимли ёпишгич, ёғоч қозиқ ва Феромон моддаси сингдирилган резина капсуладан иборат бўлади. Тутқичларнинг (ловушка) кўп турларини учратиш мумкин. Боғдорчиликда учбурчак шаклидаги картон қоғоздан ясалган тутқич энг қулай бўлса, пахтачиликда тунламларга карши 2-3 хил, бир-биридан кам фарқ киладиган тутқичлар тавсия қилинган.
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз
Обуна бўлинг👉
@agroolamuz