ҚАДР
Кеча мен 1956 йилда Ироқда содир бўлган гўзал бир воқеани ўқидим.
Унда бир профессор докторлик босқичидаги иқтидорли бир талабасининг дарсларга келмаётганини сезиб қолади. У талабасининг бемор бўлгандир деб ўйлаб, уни уйига бориб кўришга қарор қилди. Профессор шогирдини университетга келишдан фақат беморлик ман қилган бўлса керак, деб ўйлар эди…
Профессор талабасининг уйига етиб борганда, у ерда фақатгина битта хароб хона борлигини кўрди. Талабанинг бу даражада фақирлигини устоз тасаввур ҳам қилмаган эди.
Шогирд устозига чой узатар экан, профессор ундан сўради:
-Нега университетга келмаяпсан?
Шунда талаба афсус билан шундай жавоб беради:
-Илм билан бир боғлам редиска ҳам сотиб олиб бўлмайди!
Профессор шогирдининг бу сўзларидан ҳайратга тушди. Савол беришга улгурмай, талаба сўзини давом эттирди:
-Устоз! Мен бир ҳафтадан бери очман. Ёнимда бор-йўғи бир ярим фулс бор эди. Бир фулсга нон сотиб олдим. Қолган ярим фулсга эса бир боғ редиска олиш учун сабзавотчининг олдига бордим. Лекин сабзавотчи менга шундай деди:
-Бир боғ редиска бир фулс!
Мен унга:
-Сенга бир наҳвга оид қоида ўргатишим ёки бир адабий ҳикоя айтиб беришим мумкин. Шунинг эвазига бир боғ редискани ярим фулсга берасанми?, дедим.
У эса кулиб шундай жавоб берди:
-Сенинг илминг бир боғ редискага ҳам арзимайди!
Мен унинг ҳақ эканини англадим. Шу боис ўқишни ташлашга ва менга нон ҳамда редиска сотиб олиш имконини берадиган бирор иш топишга қарор қилдим!
Профессор талабанинг сўзларини эшитгач, бирор-бир изоҳ бермай, бармоғидаги узукни чиқариб унга беради ва шундай дейди:
-Буни сотиб эртага университетга кел. Ўша ерда гаплашамиз!
Эртаси куни талаба келиб узукнинг пулларини устозига берди. Профессор ундан сўради:
-Бу жуда катта пул-ку, уни қаерда сотдинг?
Талаба жавоб берди:
-Уни заргарлик бозорида сотдим!
Профессор яна сўради:
-Нега уни сабзавотчига сотмадинг?
Талаба:
-Чунки у тилланинг қадрини билмайди!
Шунда профессор шундай дейди:
-Худди шундай, сабзавотчи илмнинг ҳам қадрини билмайди!!!
Баъзан қилган ишларимиз жавобсиз қолади. Муаммо илмингизнинг қийматсизлигида эмас, балки уни илмни қадрламайдиганларга сарфлаганингиздадир!
Бунақа воқеалар доим такрор бўлиб туради. Гоҳида тасарруфларимизнинг садосини эшитмаймиз. Бунинг сабаби қадрламайдиганлар билан қилган муомаламиз бўлади.
Агар севги бериб, эвазига дард олсангиз, бу дегани севги қийматсиз дегани эмас, балки уни нотўғри одамга тақдим қилганингизни англатади.
Агар яхшилик қилсангиз-у, эвазига ёмонлик олсангиз, бу дегани яхшилик самарасиз дегани эмас. Фақат баъзи инсонлар яхшиликка лойиқ эмас деганидир.
Аввало, ўзингизни қаерга қўяётганингизга қаранг. Кейин эса қилган ишларингизнинг натижасини сўранг.
Баъзан катта боғда биттагина гул ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасдек туюлади. Лекин уни ошиқ узиб олиб, севгилисига тақдим қилса, у гул дунёдаги энг чиройли гулга айланади.
Ҳаммасининг қандайлиги эмас, қаерда экани, қачонлиги эмас, ким билан экани муҳим!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov