Ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари янада мустаҳкамланмоқда
Фракциямизнинг бугунги йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладик.
Сабаби қонун лойиҳасида Меҳнат кодексига тазйиқ ва зўравонликка қарши қатъий чора-тадбирлар киритилмоқда. Мазкур ўзгаришлар ходимларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини яратади.
Яна бир эътиборли жиҳати, эркакларга оталик таътили жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Фарзандли бўлган эркаклар ўз хоҳишларига кўра, фарзанд туғилган кундан бошлаб 30 кун ичида беш кунлик оталик таътилини олишлари мумкинлиги қонун лойиҳасида ўз аксини топган.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube