Аbdushukur Xamzayev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Xamzayev Аbdushukur Xudoyqulovich
O`zbekiston Ekologik partiyasi Markaziy Kengashi Ijroiya qo`mitasi raisi
• www.ecouz.uz
• Facebook.com/abdushukur.hamzaev
• Instagram.com/abdushukurhamzaev
• YouTube.com/c/ecouz
@A_Xamzayevga_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбек қизи 15 ёшида жаҳон чемпиони

Бу шунчаки сенсация. Афрўза Ҳамдамова ўзбек ёшларининг нималарга қодирлигини жаҳон ареналарида яна бир бор исботлаб қўйди.

Дунёдаги энг яхши 20 та шахматчилар қаторига кириш, бу фақатгина меҳнат, қатъият ва иштиёқнинг мевасидир!

Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда партия фракцияси жамоаси номидан Афрўзанинг кейинги фаолиятида улкан ютуқлар тилайман.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Natijasi yuz yilliklarga tatiydigan loyiha

«Yashil makon» umummilliy loyihasi doirasida 2024-yilda jami 224 mln. tup ko‘chat ekildi. Bahorgi ko‘chat ekish mavsumida respublika bo‘yicha 138 mln. tup ko‘chat ekilgan bo‘lib, bu ko‘rsatkich rejaga nisbatan 110,5 foizni tashkil etadi. Kuzgi mavsumda esa…

Batafsil: 👉 https://ecouz.uz/news/159

Abdushukur Xamzayev,
O‘zbekiston Ekologik partiyasi Markaziy Kengashi raisi,
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi partiya fraksiyasi rahbari


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


«Яшил энергетика» —Ўзбекистоннинг яшил ва соғлом келажаги, иқтисодиётимизнинг янги драйвери

Бутун дунёда энергея ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёж йилдан-йилга ошмоқда. Бу эҳтиёжни шу вақтгача беминнат фойдаланганимиз – табиий ресурслар, қазилма бойликлар энди тўла қоплай олмайди. Табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган қайта тикланувчи ресурсларгина ҳар бир мамлакат, қолаверса
бутун инсониятнинг келажаги, дейиш мумкин.

Батафсил: 👉 https://ecouz.uz/news/154

Абдушукур Хамзаев,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этилиши атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини янги босқичга олиб чиқади.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ekopartiya
#Fraksiya_yigilishi

Fraksiyamizning navbatdagi yig‘ilishida har bir qonun loyihasi sinchkovlik bilan muhokama qilindi.


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


#Экопартия
#Фракция

Фракциямизнинг бугунги йиғилишида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Мазкур қонун лойиҳаси экологик масалаларга масъулиятли ёндашувни шакллантиришда муҳим қадам бўлиб, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган фидоийларнинг меҳнатини қадрлашга хизмат қилади.


Бу нафақат соҳа мутахассислари, балки жамоатчилик фаолиятини ҳам янги босқичга олиб чиқади, деб ўйлайман.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Репост из: O'zbekiston Ekologik partiyasi
#Tayinlov

O‘zbekiston Ekologik partiyasi faoli, 2019-2024-yillarda partiyamizdan saylanib, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati sifatida faoliyat olib borgan Seytova Leyli Pulatovna Qoraqalpog‘iston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vaziri lavozimiga tayinlandi.

Ona tabiatni asrash yo‘lidagi mas’uliyatli vazifasida Leyli Pulatovnaga omad va zafarlar tilaymiz.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 65 фоиздан кўпроғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Партиямиз аъзоларининг эса салкам 42 фоизи ёшлардан иборатдир.

Экологик барқарорликка эришишда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларда атроф-муҳитга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш энг самарали йўллардан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ёшларни бирлаштириш, тенгдош-тенгдошга тамойили асосида экологик маданиятни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ёш экологлар” қаноти таъсис этилди. Бугунги тадбирда "Ёш экологлар"нинг етакчилари ҳам сайланди.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Бизнинг шарқона қадриятларимизда ОИЛА муқаддас. Оилавий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири экологик тарбиядир.

Болаларда экологик онг ва тушунчалар қанчалик кичик ёшдан шаклланса, бундай тарбия шунчалик катта самара беради.

Оилада фарзандларимиз тарбияси кўпроқ аёлларимиз зиммасидадир. Шу боис фарзандларимизга она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни, экологик маданиятни аёлларимиз орқали сингдириш яхши самара беради, деб ҳисоблаймиз.


Айни шу мақсадда бугун ҳудудларимиздаги етакчи аёллардан иборат "Экология ва саломатлик" аёллар клубини ташкил қилдик ва уларнинг раисларини сайлаб олдик.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Репост из: O'zbekiston Ekologik partiyasi
#Tayinlov

O‘zbekiston Ekologik partiyasi Markaziy Kengashi a’zosi Ulug‘bek Mavlonovich Mustafoyev Jizzax viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.

Ulug‘bek Mavlonovichning keyingi faoliyatiga ulkan zafarlar tilaymiz.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Йиртқич барибир йиртқич

Паркент туманидаги “Lion Park” ҳайвонот боғида бўлган воқеа шунчаки кўнгил хушлик ва ҳашамдорликнинг бир белгиси сифатида ўз уйида ёввойи йиртқичларни боқаётган юртдошларимизга жиддий дарс бўлмоғи лозим.

Гап шундаки, ҳайвонот боғида сақланаётган 3 та шер қафасдан чиқиб кетган ва ушбу боғ қоровулига ташланиб, уни ғачиб ўлдирган. Бундай ҳолат ўз уйида ёввойи йиртқич сақлаётганларнинг ўзи, ака-укаси, опа-синглиси ва фарзанди билан бўлмаслигига ҳечким кафолат бермайди.

Минг афсуски, партиямиз томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, айрим фуқароларимиз томонидан ҳамон хонадонларда ёввойи ҳайвонларни боқиш ҳолатлари учраб турибди.

Ҳурматли юртдошлар, ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш орқали тутқунликда узоқ яшай олмайдиган жониворларнинг ўлимига, энг ёмони, яқинларинингизнинг ҳаётини хавф остига қўясиз.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Репост из: O'zbekiston Ekologik partiyasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishidan lavha.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги навбатдаги муҳим қадам

Бугун Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2025 йилга оид режалар асосида бандлик ва камбағалликни қисқартиришда янги имкониятлар яратиш мақсад қилинганлигининг гувоҳи бўлдик.

Йиғилишда маҳалла даражасидаги банк хизматлари ва кредит дастурлари орқали аҳоли даромадини оширишга қаратилган ишларнинг самарадорлигига урғу берилди.

Шунингдек, 2025 йилда 5 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда 1,2 миллион кишини камбағалликдан чиқаришда банкларнинг имкониятидан тўғри фойдаланиш, кам даромадли аҳоли қатламларининг юқори даромадга ўтишига кўмаклашиш бўйича асосли кўрсатмалар берилди.

Бу кўрсатмаларни жойларда бажарилишида жамоатчилик назоратини кучайтирамиз.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари янада мустаҳкамланмоқда

Фракциямизнинг бугунги йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладик.

Сабаби қонун лойиҳасида Меҳнат кодексига тазйиқ ва зўравонликка қарши қатъий чора-тадбирлар киритилмоқда. Мазкур ўзгаришлар ходимларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини яратади.

Яна бир эътиборли жиҳати, эркакларга оталик таътили жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Фарзандли бўлган эркаклар ўз хоҳишларига кўра, фарзанд туғилган кундан бошлаб 30 кун ичида беш кунлик оталик таътилини олишлари мумкинлиги қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
— Biz "Yashil energetika" bo‘yicha Markaziy Osiyoda yetakchi davlatga aylandik.

Abdushukur XAMZAYEV,
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi
O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasi rahbari


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


🏆 Cheksiz faxr va g‘urur! 🇺🇿

O‘zbekiston og‘ir atletikasi yulduzi Ruslan Nurudinov yana tarix yaratdi!
U o‘z jahon rekordini yangilab, uch karra jahon chempioni unvoniga sazovor bo‘ldi.

Ruslan endi jahon rekordini yangilagan og‘ir atletikachilardan biri sifatida sport olamida o‘z nomini oltin harflar bilan yozdi!

Bu nafaqat sportchimiz, balki butun xalqimiz uchun katta g‘alaba! Bizning faxrimiz, Ruslan Nuriddinov, sizni ushbu ulkan yutuq bilan tabriklaymiz!

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


#munosabat

🏢 “Yashil energetika” — iqtisodiyot drayveriga aylanmoqda

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev boshchiligida shu yil 13-dekabr kuni energetika sohasida yangi loyihalar ishga tushirilgani O‘zbekistonning barqaror taraqqiyoti, yashil kelajagi uchun yana bir tarixiy voqea bo‘ldi.

O‘zbekiston Ekologik partiyasi o‘zining dasturiy maqsadlari, saylovoldi platformasida “yashil energetika”ni rivojlantirish mamlakatimiz kelajagi ekanini doim ta’kidlab keladi. Shu ma’noda, Prezidentimiz rahbarligida bu borada amalga oshirilayotgan ishlarda, qo‘yilgan vazifalar ijrosida biz siyosiy kuch sifatida qat’iy va yelkama-yelka turamiz. Aholining turmush darajasini yaxshilash va ekologik farovonlikka erishishga qaratilgan tashabbuslar doirasida tegishli qonunchilik tashabbuslarini ilgari surishga tayyormiz.


👉 BATAFSIL

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Oila va TABIAT" gazetasining 51-sonida kunning dolzarb mavzulari, tahliliy-tanqidiy maqolalar e’lon qilingan.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Асрларга татигувлик катта ўзгаришлар гувоҳи бўляпмиз

Бугун 18 та янги қуёш ва шамол станцияларининг ишга туширилиши ва янги 6 та йирик "яшил энергетика" лойиҳаларига старт берилиши, шубҳасиз, Янги Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган жуда катта кўламли ислоҳотларнинг самарасидир.

Бу каби лойиҳаларни кенг кўламли ривожлантириш натижасида 2030 йилга қадар яшил энергия улушини 54% га етказиш режалаштирилганини эшитганимизда биз, экологлар жуда хурсанд бўлдик. Чунки “яшил энергия”нинг ортиши жуда катта табиий ресурсларни тежаш ҳамда атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш имконини яратади.

2021 йилгача мамлакатимизда “яшил энергетика” улуши “Ноль”га тенг бўлган бўлса, икки йил ичида 16 % га етказилиши ва 2030 йилгача яна 3,5 карра кўтарилиши бу нафақат минтақамизда, балки дунёда кам учрайдиган бурилишдир.


Шу асосда, мамлакатимизнинг энергетика соҳасидаги ривожланишларни тўла қўллаб-қувватлаб, "Яшил иқтисодиёт" соҳасидаги ислоҳотларни қонунчилик нуқтаи назаридан самарали тарзда таъминлаш бизга катта масъулият юклайди.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube

Показано 19 последних публикаций.