"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат
❓787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.
Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ