Қуръон ўқи, хотиржам қалбинг бўлади!Қуръони карим қироатини кўпайтириш соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, ҳамда гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи булади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади. Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади: «Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Ҳасъам қабиласидан бир киши келди. Ёнига ўтиргач, Қуръони каримдаги: «Тақводорларни Раҳмон ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда». «Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» оятларини ўқиди. Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятлардан яна ўқи», — деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатини топширди». Аллоҳим, Қуръонни қалбларимизнинг нури ва баҳори қилгин!
Изоҳ: Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Қатода ҳақида: «Қуръон тафсири ва уламоларнинг турфа хил қарашларининг билимдони эди», – деганлар.
«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
👇👇
@ALRISALAH_UZ