Forward from: Mubaşşir Ahmad
…Рамазонда шомни масжидда ўқиш кайфиятни кўтариб юборади.
Унда намозхонлар ҳар доимгидан ҳам бир-бирига меҳрибондек туюлади менга. Аслида ҳам шундай. Савобни бонуслари билан олишга эҳтиёжмандлар намозхонларга хурмо, сув ва қовурма чучвара/сомса улашадилар.
Бу эҳсонни олганлар хурсанд, бу эҳсонни берганлар ундан кўпроқ хурсанд — мазали ҳислар чулғайди қалбларни. Ва бу жумла ҳамма шу ҳолат/манзара олдида эриш гапмас — бу жумла ҳолатни ифодалашга кучсизлик қилади ҳатто.
Намоз тугагач, масжиддан ҳамма чиқишга бир-бирига йўл берган, ҳамма хурсанд; манзара беғубор даражада чиройли — кайфият юз.
Масжид — мусулмонлар, ўзбекистонликларни бирлаштирадиган катта ва қудратли институт. Бу йўқотиб борилаётган ва сунъийлашаётган маҳалла институтидек кучсизмас.
Масжидда ҳосил бўладиган жамият бу кучли, аъзолари фақат эзгуликни, чинакам эзгуликни, ҳа, биз аллақачон сийқасини чиқазворган сўзнинг асл маъносини берадиган инсоний хислатни ўйлайдиган одамларни ярата оладиган жамиятдир.
Масжид аураси одамларда биродарлик, бир-бирига моддий манфаатларсиз ёрдам бериш, ўзаро ҳурмат қилиш маданиятини кучайтиради.
Умид қиламанки, келажакда давлат ҳам масжидда ҳосил бўладиган соғлом жамиятнинг ривожланишига ёрдам беради.
Чунки мамлакат ва давлатга тиргак бўладиган, вақти келса оғир кунда туриб берадиган асл жамият, халқ масжидларда барпо бўлади.
© Jaloliddin Sa'dinov
@MubashshirAhmad