Мен 2019 йилда Кореяга талаба бўлиб келганман. Ҳозирда ҳам Кореяда яшаб ишлайман. Лекин ёзмоқчи бўлган нарсам кореа ҳақида эмас. Бугун оҳирги 5 йил ичида биринчи маротаба дадам билан 17 дақиқа телефон орқали кўришиб гаплашдим. Бу менга жуда ҳам ёқимли бир ҳис бўлди. Олдинлари суҳбатимиз узоғи 2-3 дақиқадан нарига ўтмас эди. Бу дадам билан орамиздаги муносабат ёмонлигидан эмас, мен дадамни жуда ҳам ҳурмат қилганим ва у инсон мен учун бошқача бир алоҳида шахс бўлганлари учун ҳамма нарсани ҳам айта олмасдим ва ҳамма нарсани ҳам сўрай олмасдим. Ҳудди шундай дадам ҳам мени яхши кўрганлигидан кўрсалар аҳволимни сўраб тезда йиғлаб юборар ва тезроқ гўшакни қўйишга ҳаракат қиларди. Лекин бугун биз анчагина бафуржа гаплашдик. Тўгри 17 дақиқа жуда ҳам кўп вақт эмас лекин бу сиз 5 йил давомида фақатгина 2-3 дақиқадан ортиқ гаплашмаган ва айниқса сиз дунёда энг ҳурмат қиладиган инсон бўлса бу жуда узоқ туюлар экан.
Бошқаларда дадаси билан суҳбат қанчага чўзилади билмадму менда шунақа. Сиздачи?
ИншаАллоҳ ватанга қайтганда Дадам билан мазза қилиб суҳбатлашаман. Насиб қилса Дадамдан ҳотира бўлиб қолиши учун босиб ўтган умр йўллари ҳақида интервю олмоқчиман.
Жамолиддин Бобожонов акамиз айтганларидек бугун шифтга қараб тиржайиб уҳлайдиган куним экан 😁 Оталаримиз ҳамиша соғ омон бўлсинлар.
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун