DARDs | аноним ҳикоялар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Erotic


Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост — соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
Аноним хабар юбориш: https://t.me/Anonim_savollar_robot?start=3EYgGXhm

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Erotic
Statistics
Posts filter


Бувим билан дўдам 80 йил бирга бўлишди. Таҳминан 15 ёшларидан бери бирга бўлишган. Иккалалигиям уришда қатнашишган. Дўдамла уришда қўлларини ёқотганла, бувижонимла бўса яхши эшитмийдиган бўлиб қоганла.

Биргаликда очарчилик ва камбағалчиликдан ўтиб, 6та фарзандни вояга етказишди, улага тўғри тарбия беришди.

Пенсияга чиқишгандан кегин бир неча марта саёҳатлага чиқишди. Бувимла 2 марта ракдан тузалганла, дўдамла бўса инсултдан кегин қайта оёққа туролганла.

Дўдамла охирги кунларигача бувижонимга гулла опкелардила, бир-бирларини жудаям яхши кўриб меҳр беришарди. Иккалалигиям 95 ёшда, бир кун фарқ билан вафот этишган.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Мен Такси хайдовчиси бўлиб ишлайман, ёш оиламан ва 2 нафар фарзандим билан ижарада яшаймиз.

Хозир хамма жойда метанлар тортилган бўлсада, 4 соатлаб навбатда туриб метан олиб тонг сахардан ярим тунгача ишлаяпман. Топган пулим квартира ижараси, коммунал тўлови, озик-овкатга аранг етиб турганди. Хатто кўчадан тушлик килмай уйдан ярим нон билан сув олиб кетардим. Бошка иш топай десам 2,5 млн нари борса ойлик, у хам 1-1,5 ойдан кейин кулимга тегади.

14 январ куни 2 чи фарзандим тугилгач масъулиятим ошиб қаттиқроқ ишламоқчи бўлдим ва бир аёл йўловчи тўғри келди: "Мен янги кийим дўкон очяпман. Шунга кийим кийиб қарашга катта ойна олиб келиш керак" деди. Мен рози булдим. "У ойнани 1 млн 350 га махсус ясатдим" деди. Бўйи 180 см эни 65 см экан. Олиб келишимга йўл хақи бераман деганди, болаларим кўзимга кўриниб иложи йук ишга рози бўлдим. Ойнани машина салонига бир амаллаб киритиб 20 км/с тезликда шахарни у четидан бу четига олиб келдим. Манзилга 200 метр колганда билмасдан ямага тушдим, ойна ярим белидан синиб кетди. Дардим ичимда, опага тушунтирсам "Мен буни пулини бериб келганман. Келаси душанба дўконим очилади, қаердан бўлсаям пулини етказ якшанбагача деб шарт куйиб, паспортимни олиб кўйди. Телфонимни сотай десам 500 минг деб ерга уришди. Якинлардан карз олай десам хеч ким бу вакти бунча пул бермайди. Аёлим олдидаям болаларим олдидаям ахмоқ ота бўлиб кўринишдан қуркиб билдирмаяпман. Хозир соат тунги 02:10 кўзимга уйқу тугул, халоватим йўқ. Бу сатрларни ўқиб яхши инсонлар мени сўксангиз хам, кулсангиз хам, рахмингиз келсаям, гадойлик қиляпди деманглар, имкон қадар, ўзим учун эмас бир қизим ва хали чилласиям чиқмаган ўғлим хакки ёрдам бўлиб колар деб ноумид шайтон ёзмоқдаман. Биламан балким айтарсиз "Сандакала кўпайиб кетди" деб. Аммо биринчи марта йигит бошим эгилди. Мен бировни кўнглини огритмадим. Нима синов келди билмадим. Oзгина булсада 5 минггинадан бўлсаям ташласак 10 киши 50 минг 100 киши 500 минг бўларкан қолганига телефонимни сотаман.

Сиздан илтимос яқинларимга айтолмаган ёрдамни сиздан сўрадим. Имкон кадар бир савоб бошланг. Биргина нонни пули бўлар сиз учун, аммо мен гурурим, шаънимни четга суриб ёрдам сурадим. Тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Барчамиздан яратган рози бўлсин ватандошларим. Карта ракамини ёзиб қолдиряпман. Якшанба эрталаб оборишим керак. Этиборингиз учун рахмат.

9860 0101 (Карта фирибгарлардан сақланиш мақсадида админ томондан беркитилди. Ёзган авторни комментларда ўзини профилидан ёзишни сўраймиз)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

2.6k 0 9 105 42

Ишхонада мани ишдан бўшатишмоқчилиги ҳақида этишди. Сабаб қилиб мани ойлигим қвотган ишимга нисбатан анча котталигини этишди. Лекин бутун отделимизда 7 кишидан атиги 2 киши қоган. Ҳамма ишла ўзимга қолиб кетган. Мани ишдан бўшатишлигини эшитиб тўриси азгина ҳафа бўлдим, кейин компютеримдан ҳамма ишларимми ўчириб ташадим. Бу қурумсоқла кере бўса ўзлиги қволишсин бу ишлани дб ўйладим. А манга бўса бошқа жойдан иш таклиф қилишвотти. Умуман иккиланмасдан кетвомман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Роддомдан чиқвотганимда эрим, 51 та узун атиргулдан қилинган жудаям ажойиб букет опкеганди. Опам бўса лолаладан қилинган букет опкегандила.

Лекин ман учун ўша куни берилган гуллани орасида энг қадрлиси адамла опкеган 5тагина оддий оқ атиргулла эди. Қаттиқ совет одами. Онамгаям камдан-кам гул берадила, берганларидаям оддий гвоздикала берардила.

Ўша куни адам манга гуллани бервотганларида кўзлари намланиб турганини кўрдим. Набиралик бўлишши жудаям кутганаканла.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Негадир охирги пайтларда мен чақирган таксистлар мен билан танишишга ишқибоз бўлиб чиқяпти.

Нормалний одамлар, кўпчилиги дадам тенги. Машиналарига чиқиб, борадиган адресимни айтишим билан қўл узатишадими-ей...

Коллежда этикага оид битта китоб ўқигандим, унда "аёл киши қўл узатганда олмаслик эркак киши учун тарбиясизлик, аёл кишига ўзи биринчи бўлиб қўл узатиши эса шилқимлик сифатида баҳоланиши мумкин",- деб ёзилганди.

Охирги икки-уч ойда ҳар 5 та таксистдан биттасига йўловчи аёлга қўл узатиши шилқимлик бўлишини тушунтиришимга тўғри келяпти. Яна хафа бўлиб қўйишадиям-эй, "қизим, отанг тенги одамман!".

Тўғри, иш жараёнида баъзан эркаклар билан қўл сиқишаман: баъзан шартнома бўйича келишувга эришганимизда ҳамма эркаклар қўл сиқишади, кўпинча, менга қўл узатишмайди-ю, лекин, 2 та ёши анча катта контрактор амаки менгаям қўл узатади. Уларни бу ҳаракати "сен ҳам биз билан тенг ишладинг, раҳмат," - деган маънода. Қайтаришим канешна ҳурматсизлик бўлади! Лекин, умримда биринчи марта кўриб турган одамим томдан тараша тушгандек қўл узатса, "амаки, бу ишингиз тўғри эмас", — дейишга мажбурман-да...

Кейин, бу воқеалар мени бошқа хаёлларгаям олиб кетди: наҳотки, мен ишлайдиган компанияда "енгилтабиат аёллар ишлайди" деган фикр бормикан шаҳарда?...

Чунки, неча йил Қўқонда яшаган бўлсам, менга таксистлар шилқимлик қилишга уринишмаган, дунёда таксист зоти ҳам хирапашша бўлиши мумкинлигини Тошкентда билгандим.
Ҳа, олдинлариям қўқонлик таксистлар жиғимга теккан, лекин, улар ҳаракат билан эмас, ортиқча гап билан асабимни ўйнашган, "эрга тегиш керак", "аёл кишига барибир оила керак", - шунга ўхшаш гапларни гапиришганди, холос.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Бувим 90 ёшдала битта ўзлари яшийдила. Бир кун улага телефон қилиб ҳокимиятдан бувимлага газ плита подарка қилишмоқчилигини этишди. Бувим "қанақа плита?" дб сўраганларида, телефон қган одам "оддий газ плита" дб жавоб берган. Бувим, майли опкелила дганла ва ула "эртага борамиз" дб этишган.

Шундан кегин бувимла милисага телефон қилиб вазиятни чунтирибдила, улани домларига газ ўтмаганини, плитала элктрическийлигини этганла. Эртаси куни бу одамлани қўлга олишган. Афсуски ҳаммаям бувимладека сезгирамас, бу одамла олдин кўп ёлғиз қариялага ҳужум қилишганакан. Улани ушашгандан кегин узоқ муддатга қамашди.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Кўчада кетаётиб бир жуда чиройли, ёш кўзи кўр қизни кўрдим. Қўлида ҳассаси билан бир ўзи телефонда ким биландир гаплашиб шодон кетяпти. Сен бўлса Реални ютқазгани ва эртага душанба эканлигини ўйлаб сиқилиб ўтирибсан. Қўй-э..! (Т)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


2000 йил ёзида ман 8 ёшдедим. 1 синфни тугатиб ёзги каникулла бошланганди. Адам мошиналарини сотгандан тушган пуллани 100$ ли купюралани шкафга қўйвотганларини кўриб қолганман. Шу пайт манда битта режа пайдо бўлган - шу пулладан биттасини осам ҳеч ким сезмийдику дегандим ўзимга.

Хуллас, стулни қўйиб уни устига чиқдим, қўлимни чўзиб пуллани орасидан биттасини олиб чўнтегимга солдим ва бориб ойимдан кўчага ўйнашга чиқишга руҳсат сўрадим.

Қарасам болла кўчада футбол ўйнашвотганди. Кўчага чиқиб боллани олдига бориб ўртоларимга пулни кўрсатиб мақтанганим эсимда.

Ҳамма бу пулни кўриб ҳайрон қолганди, ман бўса туғилган кунимга беришганини этиб мақтангандим. Кейин кеттик пулли алмаштирамиз дб этдим, боллаям манга қўшилиб доллар майдалийдиган аёлни олдига бордик. Ўша пайтда курс тахминан 300-400 сўмла эди шекилли. 8 ёшли бола пул алмаштиргани бориб, адам юбордила шуни алмаштириб бераркансиз дб 100$ ни бергандим. У аёл унча ишонмасдан уй телефон номеримизани сўраганди, ман ўзим битта номерни тўқиворгандим, у аёл бўса шу номерга телефон қилиб тушомасдан охири долларни майдалаб берганди.

Ман у аёлни олдидан қўлим тўла пул билан чиқгандим. Ўша пайтда айрим ўртоларимми ота онаси бир ой ишлаб топадиган пули мани қўлимда турганди (давоми комментарийда) 👇

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ассалому алайкум. Қалбимни оғритган мени сиқиб юрган нарсаларни ёзгим келди

Ёшим 29да, оилада 5 қизмиз мен 4-чи қизман. Ота-онам қийналиб ҳар биримизни узатишди.
Мана келин бўлганимга 10 йил бўлибди, мен Тошкентлик ман, ҳўжайиним Андижонликлар, тақдир экан совчи орқали тўйимиз бўлди. Аммо қайнонам тўйдан олдин ўз жиянини келин қилмоқчи бўлган экан. Ўғли кўнмаган эканлар.

Тўйдан 1 ой ўтибоқ ҳаётим тубдан ўзгариб кетди, уйда ҳар куни жанжал, қайнонам жанжал, чиқарар эди, магазиндан келган пакетни ёмон бўлса ахлатга ташласам ҳам жанжал. Oвқат есангиз кўзини сиздан олмайди, тикилиб, ейишимни ҳам гапиришар эди.

Бир кун уйда ош қилдим, қозонни ювганимда қопқоғида гуруч донаси қолиб кетган экан, маҳалладаги ҳамма қўшнимизга олиб бориб кўрсатиб чиқди шуни. Келинимни деб эрим бн уришдим чала ювганига деб. Қайнотамга айтиб катта жанжал бўлиб кетди шунда, энг майда нарсаларга ҳам жанжал бўларди.

Қайнонамни руҳий касал десам уйга бирон мехмон келиб қолса УМУМАН мулойим бўлиб ўзгариб оларди, ҳаммага мени ёмонларди. Тошкентлик унақа бунақа деб шу уйда яшаб қолган нарсаларни ҳам секин-секин била бошладим (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Кеча Яндексда такси чақиргандим, программа Gentra кевотганини кўрсатвотуди, лекин такси етиб келишига бир-икки минут қоганида шофёр телефон қилиб Матиз кевотганини этди. Ман майли дедим, чунки ман учун асосийси уйга етволиш.

Такси кеганида шофёр мандан нега бошқа мошинада кеганига индамаганимми сўради. Ман бўса бу ман учун муҳим нарсамас дб этдим. Шунда у ўзини мошинасида кетвотганда йўлдан ит чиқиб қоганини ва у тўхташга улгурмасдан ўша итни урворганини этди, шунга мошинаси ремонтда экан ҳозир. Матизни бўса ўртоғидан арендага оганакан.

Йўлдалигимизда ҳайдовчи манга ўзи ҳақида этберди (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


4 ёшлигимда, қишда бир кун қаттиқроқ ёмғир ёғиб қогани учун онамга роса ялиниб боғчага бормасликни илтимос қигандим. Онамла бўса, майли дб ўзлариям ишга бормагандила ўша куни. Кун бўйи уйда ойим билан бирга пишириқла пишириб, расм чизиб, ўқишни ўргангандик, кўчадан бўса ёмғирни овози эшитилиб турганди.

Онамга ўша кун шунчали ёқибдики, шундан кейин ула ишдан бўшадила ва мани тарбиям ва уй ишларига бор этиборларини қаратдила. Манам боғчани тўхтатдим. Адам бўса бу қарорни қўллаб қувватладила, адамга онамлани уйда ўтиришлари яхши иш бўлиб кўринди.

Болалигимни ҳар доим бошқача муҳаббат билан эслийман)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5.8k 0 11 11 116

Эрим билан яшамаётганимга 2 йил бўлаяпти. Иккита фарзандим бор. Иккинчи фарзандимни ота уйимда туққанман. Онамикига қайтганимда катта фарзандим 11 ойлик ҳомилам эса 5 ойлик эди.

Жуда қийин вазиятларни бошимдан ўтқиздим, туғриқ, фарзанд тарбияси, чақалоқ парвариши, каша, памперс, гап сўз, яқинларни ўзгарган муносабати ҳуллас санаб тугатолмайман. Анча курашдим, эримни, оиламни ушлаб қолиш учун аммо қўлимдан келмади.

Кичкина фарзандим 9 ойлик бўлганда cуҳбат асосида яхши бир компанияга ишга жойлашдим, болаларимни эса нянкага бердим. Алоҳида квартира олиб чиқиб кеттим. Ҳаммаси секин изига туша бошлади. Аввалига ўзимга ўзим мана яшаса бўларканку, боқса бўларканку болаларни отасиз ҳам деб мативатсия берардим. Аллоҳга ҳамд айтишни ҳечам канда қимадим, хар бир кунимга рози бўлишни бошладим. Ойлик маошларим ҳам секин кўтарила бошлади. Қиммат жойлардан кийинишни дам олиш кунларида болаларимни турли жойларга айлантиришни бошладим. Ҳуллас ҳаётимга эри борлар ҳавас қиладиган даражага еттим.

Лекин ўзим ҳеч биридан мазза қилганим йўқ, на қиммат кийимларимдан, на чиройли уй жойимдан, на қиммат рестаранларга борганимдан. Ичимда бир бўшлиқ бор, у бўшлиқни ҳеч ким ҳеч нима тўлдира олмайди. У фақат болаларимни отасини жойи. Ман бу гапларим билан нима демоқчиман, тўгри аёл ҳамма нарсани эплай олади, ҳамма нарсани фарзанди учун яратиб бера олади, лекин ичидаги бўшлиқни тўлдиролмайди. Ҳеч қачон ажрашманг, оила муқаддас, никоҳ муқаддас.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6.2k 0 29 26 134

Тошкент ахборот технологиялари университетининг вилоятдаги филиалида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Январ ойини бошида талабаларга "Сессия" яъни якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Имтиҳоннинг оғзаки шаклида қатнашдим. Талабаларни билими шу даражада паст эканлигини билмаган эканман. Имтиҳонга кирган талабага 10 минут тайёрланиш учун берилади. Жавоб беришда эса билетда берилган саволларнинг ҳар бирига фақат битта гап билан жавоб беряпти, биронта саволга 2 та гап айта олган талаба бўлмади. Билетда 5 та савол бўлса, 5 та гап айта олади холос.

Талабаларнинг ёзма ишларини текширувчи комиссияда ҳам қатнашдим. Ёзма назоратда талабаларга шпаргалка, телефондан фойдаланишга рухсат берилмаган. Бунинг натижасида эса берилган саволларга 4-5 та гап билан жавоб беришган ва бу жавоблар ҳам нотўғри. Ёзма ишда қатнашган талабаларнинг 60-70 фоизи "йиқилди". Бунга ким ёки нима сабаб? Билмадим...

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Приём, приём!

Сизга метро поездидан алоқага чиқаяпман😄

Поезд тўла одам. Пушкин бекатида яна кўпгина йўловчилар чиқишди, бир опа ўриндиқда ўтирган болага қараб:

- Мабодо тургиз келмаяптими? деди

Ҳалиги бола ҳаяжонланиб, нима қилишини билмай,

- Ҳа, ҳа деб жойини опага берди.

Эееҳ, қандай замонларда қолдик😆
Эрталабдан яхши кайфият улашиб қўяй дедимда😅

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Манда таксистларга савол бориди. Ман участкада яхшиман, и ула мани уйга обориб куйишганларидан кейин сразу кетишмиди. Ула мани уйга киришимни кутиб туришади. Бу нима билан боғлиқ? Сиз просто бошқа заказни кутасизми ёки ҳақиқатан ҳам ман киришимни кутасизми? Ёки бошқа сабаб борми?

Бирхилларида бу ҳолат мани қўрқитади. Мани шунчаки обориб куйиб, сразу кетишилани хохлиман!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Яқинда бўлган воқеа.

Коллектив билан тургандик кўчада. Бир пайт бир ёши котта киши ерга юзи билан йиқилди. Тинчликмикан десам маст бўса кереда дийишди шерикла. Ёнларига борвотсам қўйсенчи дийишди. Бордим аҳволиз яхшими амаки дедим гапирмадила. Ичганмисз дсам паст овозда ёқ ичмаганман ддила шериларим келиб қарашишди устилари чанг бурнилари шилинган. Стул топиб ўтказдик ҳаво совуқ. Сув бердик. Давлениялари кўтарилиб бошлари айланиб йиқилибдила.

Ким ўқишидан қатъий назар одамгарчилик юзасидан йўлимизда шу ҳолатга дуч келадиган бўсек мастми мастмасми ҳол аҳвол сўраб қўйийлик. Қанақа ҳолатдалигини билиб бўмиди. Маст болсауйдигиларини рақамини сораб хабар бериб қўйиш кере. Асосан кўчада ётган маст одамла оддий телефон ишлатишади кўди ҳам ёқ. Бу ҳолатда манимча бировни телефонини ишлатиш мумкин бўса керак.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5.7k 0 0 16 105

Қаришдан жудаям қўрқаман. Бу қанақадур воҳмага ўхшийди. Ўтириб қанақа қилиб ман 30 ёшга киришимми, ҳаётдиги кунлик ташвишлага кўмилиб кетишим, юзимда майда ажинлар пайдо бўлишини ва ўша вақтга бориб 12 ёшга кирадиган фарзандим ҳақида ўйлиман. Кейин 40, 50, 60 ёшга кираман ва ҳаётим охирига яқинлашади.

Хеч қачон қайтиб ҳозиргидака 18 ёш бўмийман. Ёшликдиги енгиллик ва осон ҳаёт ҳисси қайтиб кемийди. Шуничун бу ёшликни сақлаб қолишни, ёрқинроқ ҳаётда яшашни ҳоҳлийман. Кампир бўлиб ўтириб қолишни ҳоҳламийман. Умидларимга эришмасликдан қўрқаман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Талабалик пайтимда официант бўлиб ишлаганман. Яхши муомалали ва самимий меҳмонлага енги нон кесиб берардим, инжиқ мижозлага бўса атийлаб қуриб қоган нон танлаб, қўлларим билан яхшилаб ушаб-ушаб берардим. Ҳозир котта ташкилотда реклама бўлимида менежер бўлиб ишлийман, лекин мижозлага бўган муносабатларим ҳалиям ўша-ўша.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

7.4k 0 4 50 137

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув ҳам бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди.

Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим.

Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.

Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:
"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

13.2k 0 82 44 245

Ёшим 26 да. Чекка туманда яшайман. Ота онам хам оддий ишчи. Лекин Алхамдулиллах хеч бир камчилик йўқ.

Фақат бир камчилик бор, мени кўзимда. Очиғини айтсам бу менга камчилик хам бўлиб туйулмас эди, токи одамлар менга паст назар билан қарашини билмагунимча.

Шу икки йил ичида онам бечора совчи бўлиб бормаган жойи қолмади. Мен хақимда суриштириб "бир кўзи ғилай" деб эшитган қиз ёки уйдагилари хатто мен билан бир марта бўлса ҳам гаплашиб кўрмай туриб рад жавобини беряпти. Шунча ёшдан бери севганинг йўқмиди дейишиз мумкин. Севганимга уйланишга қурбим етмаган пайтларда уни мажбурий бировга узатишган эди.

Бу хикоямдан мақсад шуки, одамлар фақат ташқи гўзалликка, кўринишга, мансабига қараб бахо беришар экан. Хеч ким ИЙМОНИНГ БОРМИ, ИНСОФИНГ БОРМИ, ДИНИНГ НИМА, ПАЙҒАМБАРИНГ КИМ Деб сўрамас экан.

Энди маслахат берингларчи, нима қилсам бўлади бу шароитда?

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

20 last posts shown.