Forward from: Sirdaryolik_Insider
Радикаллашув ва миллатчилик хавфи хақида
Усмонийлар империяси ўз қудратининг энг чўққисига чиққан даврда, яъни 1566 йилда салтанат аҳолиси сони 15 млнга етган.
Шундан 10,5 млн (70 фоиз) мусулмонлар, 2,5 млн (17 фоиз) насронийлар, 1,5 млн (10 фоиз) арманлар ва ярим миллион (3 фоиз) яҳудийлар ташкил этган.
Шубҳасиз, бутун мусулмон оламинг халифаси ҳисобланувчи усмонли султонлар давлатида мусулмонлар кўп бўлган ва юқори давлат лавозимларини эгаллаган. Бироқ Усмонли ҳукмдорлари ўз давлатлари мустаҳкам ва кучли бўлиши учун империяда “миллет системи”ни жорий қилган. Унга кўра, салтанат аҳолиси диний эътиқодларига кўра, миллатларга бўлинган.
Булар мусулмонлар (пешвоси халифа), христиан-православлар (Константинопол патриархи), арманлар (арман каталикоси), яҳудийлар (хахам-баши) миллатлари эди. Ҳар бир миллат ўз пешвоси томонидан бошқарилган, султон эса — барча миллатларга ҳомийлик қилувчи, олий ҳукмдор ҳисобланган.
Миллатлар қатор масалаларда, жумладан, юридик мухториятга эга бўлган. Масалан, арман миллати вакили ислом шариат қоидалари бўйича эмас, арман Апостол черкови қоидалари бўйича судланган. Ҳокимият миллатларнинг диний ишларига аралашмаган, солиқларни ҳам ҳукумат вакиллари эмас, миллат раҳбарларининг махсус инсонлари йиғган ва ғазнага топширган.
Усмонли империясида барча миллат вакиллари ўз ижтимоий гуруҳи доирасида ҳам, ҳукумат даражасида ҳам юқори лавозимларни эгаллаган. Масалан, султон Боязид ИИ ва Салим Иънинг бош шифокори Жозеф Ҳамон яҳудий, машҳур буюк вазир Паргалик Иброҳим пошо эса этник юнон, христиан бўлган. Султонлар турли диний ва миллий гуруҳларга юксак тоқатлилик кўрсатган.
Айнан мана шундай толерант сиёсат Усмонийлар империяси бирдамлиги ва қудрати узоқ вақт сақланишга ёрдам берган. Ундаги мусулмон бўлмаган гуруҳлар ислом сивилизатсияси ва маданияти ичида ўз мавжудлигини сақлаб қолиб, салтанат тараққиётига муҳим ҳисса қўшган. Усмонийлардан чиққан олимлар, машҳур одамларнинг кўпчилиги мусулмон эмас.
XIX аср иккинчи ярмидан салтанат ҳудудида миллатчилик ҳаракати кучайган. Усмонийларга ҳам ҳамма қатори французча “миллат” тушунчаси кириб келган. Болқондаги халқларда миллатчилик кучайган. Туркларни ўзидаям “ёш турклар” каби миллий гуруҳлар пайдо бўлган.
Улар бошқа динларга нисбатан тоқатсизлик кўрсатган. Охири “миллет системи” вайрон бўлиб, давлат емирилган. Шу билан Усмонийлар империяси ҳам тугаган.
Шунинг учун давлатнинг биринчи вазифаси инсонлар дини, миллатидан қатъий назар уларнинг тенглигини таъминлаш.
Радикалашиш, ўзга фикрларга тоқатсизлик жамиятни ҳам, давлатни ҳам емиради.
📱👉Sirdaryolik_insider