#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
97-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Хамидага биринчи ёрдам кўрсатилгандан кейин қизнинг нафас олиши ҳам, юрак уриши ҳам меъёрига тушди. Дугонасини илий бошлаган қўлларини ушлаганча, Малика бир қадам ҳам жилмай ўтирарди.
- Малика кеч бўлди, бирор нарса еб олинг.
- Йўқ Лочин ака ҳозир томоғимдан ҳеч нарса ўтмайди.
- Ширин укам билан келибди. У ўз қўллари билан дугонангизга деб товуқ шўрва, бизга эса сомса пиширибди. Юринг жахли чиқса икковимизни ҳам аямайди.
Малика Ширинни келганини эшитиб ноилож ўрнидан турди. Хамидага қараб ачиниб кетди. Қўллари юзлари қаттиқ жароҳат олган. Кўп қон йўқотгани учун ранги оқариб ҳам кетибди. Хамидага қон қуйишга тўғри келди. Унинг қон гуруҳига мос қон ҳадеганда топилавермади. Бу мушкулни ҳам Лочинни ўзи бартараф қилди. Учинчи гуруҳ манфий қон Лочинда бор эди. Лочин қон бериш учун лабараторияга кириб кетди.
Мана ҳозир касалхона фаесида Ширин олиб келган сомсани ейишяпти.
- Катта раҳмат сизга Лочин ака, сиз бўлмаганизда кимам менга ёрдам берарди.
- Ундай деманг синглим, биз сизни синглим деб қабул қилганмиз, нима ёрдам керак бўлса, тортинмай айтаверинг. Қолаверса синглим яна биттага кўпайди. Хамида билан қонимиз бир бўлди.
Ҳаммалари кулиб юборишди.
- Малика сомсадан еяқолинг совиб қолмасин.
Ширин ҳеч нима тотинмай ўтирган Маликага гапирди.
- Хўп опажон, сизни ҳам оввора қилдикда.
- Йўғее, дугонангизни касалхонага тушганини эшитдимуу дарров ҳаракатга тушдим. Дадаси барибир таксида келишимга қўймасдилар, шу сабаб қайним билан биргаликда келавердик. Болалар маза қилиб бувисиникида ўйнаб ўтиришибди.
- Бирам яхшисиз опа. Сизлардан миннатдорман.
☘☘☘☘☘
Хамидани юзи жуда ёмон ҳолатда эди. Ўнг юзи тошларга ишқаланиш, қирилиб кесилиши оқибатида чуқур яра ҳосил қилган, кўрган одам аввалги гўзал қиз қаерда қолди дерди. Қўллари ҳам шу аҳволда.
Малика уйига қўнғироқ қилиб Ёдгорбекни ухлаб қолганидан хабардор бўлди. Бироз кечроқ бораман дугонам касалхонада деб билдирди.
Хамидани аҳволи анча яхшилангач Малика уни шахарга олиб кетаман деди.
-Дугонангиз ҳали ўзига келмадику.
- Бизга бу ер ,узоқлик қилади. Кетишимиз керак.
- Майли битта тилхат ёзиб бериб кейин олиб кетаверинг. Аҳволи анча яхши, ҳозир фақат ухлаяпти. Жуда кучли толиққани учун.
- Доктор, уни... Юзи ўз ҳолига қайтадими?
- Мени энди бундан хабарим йўқ. Аллоҳ хоҳласа бари унга осон. Косметологка кўрсатасизлар.
- Катта раҳмат сизга.
Малика ухлаб ётган дугонасини бу сафар тез ёрдам машинаси билан шаҳарга олиб кетди. Лочин ва оила аъзолари билан эса шу ерда хайрлашди. Улар кетмаймиз дейишса ҳам бу ёғига ўзимизни жойлар, эплайман деб рози бўлмади.
☘☘☘☘
Аъзим ўзига келганида бўйни роса оғриди, кейин бирдан кечаги воқеалар эсига тушиб ўрнидан отилиб турди. Хотинини излаб ҳамма ёқни қараб чиқди. Балки кетгандирам деб ўйлади. Аммо Аъзимни бу ҳолида ташлаб кетмасди. Сумкалар ҳам жойида, шундай экан... Бўлиши мумкинмас, Аъзим қўлига телефонни олдию Хамидага қўнғироқ қилди. Хамида бу вақтда алоқаси йўқ ҳудудда эди. Табииийки Аъзим у билан боғлана олмади. Телбаларча яна уйни у бошидан бу бошигача излади ва Дамирга қўнғироқ қилди.
- Алооооо.
- Ўпкангни бос, нимага бақирасан?
- Хотиним қанииии?
- Мен қаердан биламан сени хотинингни?
- Аблах, айт дедим?
- Бошимни қотирмай, пулни йиғиб қўй.
Дамир қўнғироқни тугатиб Холиқни чақирди.
- Эрталаб бориб топ уни.
- Хўп.
- Мурдани бир амаллаб йўқ қилларинг.
-Тушундим хўжайин.
Холиқ шотирлари билан борган жойда мурда тугул ундан асарам йўқ эди.
Давоми бор...