Дардлашгани Келинг Опа...
Бу дунёнинг ташвишларин четга суриб,
Дийдор ширин дерлар тўйиб гаплашамиз.
Меҳрибоним яйрайлик бир бола бўлиб,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз.
"Рўзғор"-ғордир ютиб кетар инсонларни,
Топиб-тутиб, ҳар соҳадан баҳслашамиз.
Ўзимизга яратиб зўр имконларни,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз!
Бир куламиз, бир нолиймиз, бирда йиғлаб,
Ҳасрат қилиб, шодон бўлиб сирлашамиз.
Онамизни ҳолин сўраб, бирга йўқлаб,
Дардлашгани келинг опа дардлашамиз.
Болаликда ўйнар эдик қувлашмачоқ,
Телбанамо орзуларни эслашамиз.
Жигармиз-у қисматимиз бошқачароқ,
Дардлашгани келинг опа дардлашамиз.
Бағрингизгизга босинг мени тўйиб-тўйиб,
Тонг отгунча ухламасдан гаплашамиз.
Бу дунёни бир чеккага суриб қўйиб,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз.
✍Мумтозбегим шеъри
🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞
🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
каналимизга уланинг
👇
@farishtalar_14|#шеър
Бу дунёнинг ташвишларин четга суриб,
Дийдор ширин дерлар тўйиб гаплашамиз.
Меҳрибоним яйрайлик бир бола бўлиб,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз.
"Рўзғор"-ғордир ютиб кетар инсонларни,
Топиб-тутиб, ҳар соҳадан баҳслашамиз.
Ўзимизга яратиб зўр имконларни,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз!
Бир куламиз, бир нолиймиз, бирда йиғлаб,
Ҳасрат қилиб, шодон бўлиб сирлашамиз.
Онамизни ҳолин сўраб, бирга йўқлаб,
Дардлашгани келинг опа дардлашамиз.
Болаликда ўйнар эдик қувлашмачоқ,
Телбанамо орзуларни эслашамиз.
Жигармиз-у қисматимиз бошқачароқ,
Дардлашгани келинг опа дардлашамиз.
Бағрингизгизга босинг мени тўйиб-тўйиб,
Тонг отгунча ухламасдан гаплашамиз.
Бу дунёни бир чеккага суриб қўйиб,
Дардлашгани келинг опа, дардлашамиз.
✍Мумтозбегим шеъри
🚀Яқинларингизга юбориб қўйинг. 💞💞💞💞💞
🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺
каналимизга уланинг
👇
@farishtalar_14|#шеър