Forward from: Prizma
Чак Паланикнинг “Жанг клуби”ни тугатдим.
Кўпчилик ушбу роман асосида яратилган шедевр фильмни кўрган. Финчернинг фильмидаги иқтибосларнинг барчаси, кутганимдек китобдан олинган экан. Фильм ушбу романни озгина тезлаштирилган версияси. Маънони ўзгартириб юбормаслик учун Финчер ўта сифатли даражада асарни оптималлаштирибди.
Фильмни кўрган одам сифатида, ундаги энг катта спойлерни билиб китобни ўқидим ва ҳар бир диалогдан (монолог) сигналларни қабул қилиб олавердим:) Бу томонлама китобни ўқишни ҳам ўз гашти бор экан. Фильмни кўрганлар мени тушунади.
Асарнинг ўзига келадиган бўлсак, у уйқусизликдан азият чекаётган ўттиз ёшли эркак ҳақида. Паланик шахсият парчаланишини ўзига ҳос оригинал, кескин услубда ҳикоя қилиб берган. Замонавий дунёда ўз ўрнини йўқотган асар қаҳрамонининг руҳий дунёси, қўпол қилиб айтганда шизофреник ҳолати ўта ишончли тасвирланган. Уни ўқиш давомида қаҳрамонларга қўшилиб сизда ҳам жамиятга нисбатан саволлар уйғониниши мумкин, ичингизда тизимнинг ишлашишига қарши норози, исёнкор одамча уйғониб қолиши мумкин, у сизни қаҳрамон наздидаги каби абсурд даврда яшаётганимизга ишонтира олади. Нарсалар биз учун эмас, биз нарсалар учун хизмат қилаётганимизни исботлашга ҳаракат қилади. Сизни оддий истеъмолчидан ҳақиқий “эркак”ка айланишга ундайди. Лекин Тайлер Дёрдан таклиф қилаётган исёнкор, ҳақиқий “эркак” бизнинг ракурсдан қараганда ҳам адекват шахс бўлиб қола оладими? Ёки ҳикоячимизнинг альтер эгоси бироз ошириб юбордими?
Буларнинг барчасига китобни ўқиш давомида ҳар бир китобхон ўзича жавоб топади. Менинг вазифам эса уни қатъиян тавсия қилиш. Айниқса дерзкий-қора юморга бой ёзилиш услуби менга ўзгача кайф берди.
P.S. Айтишларича, яқин орада Академнашр томонидан китоб ўзбек тилида нашр қилинар экан. Ўзбекча таржимасида нималар цензурага тушади билмадимку, ҳар қалай нашрдан олдин маънавият экспертларига ўхшаган псевдо-экспертларнинг қўлидан ўтмайди деб умид қиламан.
#ўқишга_нимадир