Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺 Хотин-қизларни эъзозлаш халқимизга хос эзгу фазилатдир!
🌷Баҳор нафақат уйғониш ва яшариш, балки, гўзаллик тимсоли бўлган хотин-қизларимиз учун ўзгача фаслдир. Сабаби, йилдан-йилга давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёлларнинг ролини янада ошириш, қизларимизнинг илмли ва касбий малакаларга эга бўлиши йўлида янгидан-янги имкониятлар яратилиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида эса уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.
💐 Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ёшлар ташкилоти тизимида фаолият олиб бораётган барча хотин-қизлар учун байрам дастури ташкил этилди. Дастур давомида самимий тилаклар билдирилиб, хотин-қизларимизга эсталик совғалари топширилди.
Байрамона кайфият улашувчи дил тортар ва шўх наволар даврага янада файз бағишлади.
Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy