Qashqadaryo yangiliklari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бу канал бошқа каналлардан кўп жиҳати билан ажралиб туради
Қашқадарёга ва юртимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда
Мурожаат, фото-видео ва янгиликлар жўнатиш
Админ: @Newkanal247
Шахсий канал.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Яккабоғ туманидаги савдо марказларидан бирида аёллар байрами шундай нишонланибди. Қойил 😍👍

Айтганча, Қарши шаҳридаги савдо марказларида тинчлик?

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺 Хотин-қизларни эъзозлаш халқимизга хос эзгу фазилатдир!

🌷Баҳор нафақат уйғониш ва яшариш, балки, гўзаллик тимсоли бўлган хотин-қизларимиз учун ўзгача фаслдир. Сабаби, йилдан-йилга давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёлларнинг ролини янада ошириш, қизларимизнинг илмли ва касбий малакаларга эга бўлиши йўлида янгидан-янги имкониятлар яратилиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида эса уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.

💐 Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан ёшлар ташкилоти тизимида фаолият олиб бораётган барча хотин-қизлар учун байрам дастури ташкил этилди. Дастур давомида самимий тилаклар билдирилиб, хотин-қизларимизга эсталик совғалари топширилди.

Байрамона кайфият улашувчи дил тортар ва шўх наволар даврага янада файз бағишлади.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Муротжон Азимов “Насаф” футбол клуби жамоаси билан учрашди

Қашқадарё вилояти ҳокими - вилоят футбол ассоциацияси раиси Муротжон Азимов футбол мавсуми олдидан воҳамизнинг бош жамоаси бўлган “Насаф” футбол клуби футболчилари, мураббийлари ва мухлислари билан учрашди.

Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими Президентимизнинг спорт соҳасига бўлган улкан эътибори натижаси ўлароқ, “Насаф” жамоаси ҳам миллионлаб мухлисларнинг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқариб, ўз тарихида илк бор Суперлига чемпиони бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув давомида 2025 йил ўз олдига чемпионлик масаласини қўйган ҳолда таркибни янада кучайтириш мақсадида “Насаф” билан шартнома имзолаган янги футболчиларни таништириш маросими ҳам ўтказилди.

Қувонарлиси шуки, вилоятимизнинг “Шўртан” ва “Машъал” клублари ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, “Насаф”Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубоги учун кураш олиб боради. Шунингдек, Осиё чемпионлар лига элит мусобақасида жонажон Ватанимиз шаънини дунё майдонларида ҳимоя қилади.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


❗️Қашқадарё вилояти аҳолисининг фойдаланилган ичимлик суви ва кўрсатилган канализация хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги 2025 йил 1-феврал ҳолатига кўра 67,2 млрд сўмни ташкил қилмоқда

Шундан 62,3 млрд сўм аҳоли истеъмолчилари зиммасига тўғри келмоқда.

Энг йирик қарздорлик мавжуд туман(шаҳар)лар:

Қарши шаҳри – 33,3 млрд:
Нишон тумани – 9,1 млрд:
Қарши тумани – 4,9 млрд:
Чироқчи тумани – 4,4 млрд
.

Баъзилар ичимлик сувини дарёдан, тоғдан, булоқдан оқиб келади уйимизгача деб ўйлашса керак. Йўқ. Бир неча юзлаб қазилган қудуқлар орқали, жуда катта электр энергияси сарфлаб Қарши шаҳри ва бошқа туманларга қувурлар орқали насослар билан ҳайдалади сув. Осон бўлмаган жараёнлар орқали жуда қимматга тушиб келади уйимизгача сув. Тўловини тўлаб қўйиш керак, фойдаланилганига.

Ичимлик сув пулини, қарзингизни вақтида тўласангиз, корхонанинг моддий-техник базаси яхшиланади, аҳолига кўрсатиладиган сифат кучаяди, ходимларга вақтида маош берилади, рағбатлантирилади.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Қорга бурканган Қашқадарёнинг ҳудудлари...

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


❗️Азиз Тошпўлатов янги ички ишлар вазири бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Бунгача у Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


#Тезкор

❗️Пулат Раззакович Бабаджанов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


❗️Қашқадарё. 2 март (баҳор).

Қор ёғиши давом этмоқда. Ерлар оқарди.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелгача узайтирилди

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши режалаштирилган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши ва айрим кунлари 0°C даражадан паст бўлиши эҳтимоли туфайли, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида базавий меъёрни 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бу қарор Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗓️1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 мартдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Бугунги лавҳамизда ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Хўш, жорий йилнинг 1 мартидан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, бу ҳақида батафсил маълумот видеода

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


⁉️Ерга оид муносабатлар янада такомиллаштирилмоқда

⚡️Эндиликда ер участкаларини олган қарздор шахс огоҳлантирилгандан сўнг 6 ой ичида қарздорликни бартараф этмаса, унинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор бўлиши мумкин.

🏢Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида “Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

💡Қонун лойиҳасига кўра Ер кодексига қўйидаги асосий қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:

➡️эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бир тоифасидан бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар Ер кодексида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва ер участкалари янгидан берилишидан олдин амалга оширилади;

➡️суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга рухсат этилган қурилиш объектларини жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи лойиҳалар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади;

➡️ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – бу ҳақида ваколатли органлар томонидан муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги бўйича огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарши шаҳрининг бугунги манзараси❄️⛄️☃️

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


❗️Қашқадарёнинг Муборак туманида янги ҳоким тайинланди.

Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Муродов Ғолиб Неъматовични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Ғолиб Муродов - 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзгача канал ўзгача янгиликлар 👇
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

14 last posts shown.