ДТМга очиқ мурожаат! Бир мухлис илтимоси билан ДТМга мурожаат йўллашга қарор қилдим:
Мана 2 сентябрдан 14 кун давомида стадионларда имтиҳонлар ўтказилиши белгиланди, лекин бир нарса ҳисобга олинмади ёки бизга бу ҳақида гапиришмаяпти.
Ўша кунлар давомида ёмғир ёғиб қолса, айнан имтиҳон пайтида ёмғир ёғса, нима бўлади? Ҳар ҳолда буёғи куз ойи бўлса.
Барча абитуриентларни соябон билан таъминлаш имконияти бўлмаса керак. Ўшандай пайтда имтиҳон давом этадими? Давом этса, жавоблар варағи, саволлар китобига ёмғир оқибатида зарар етиши мумкин, унда қандай бўлади?
Агар давом этмаса, абитуриентлар бошқа куни имтиҳон топширадими?
Хуллас, об-ҳаво билан боғлиқ вазиятларда бу нарсаларга қандай ечим топилади?
Мана шу нарсаларга алоҳида муносабат билдиришингизни сўраб қоламиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAFB5v6qjIlKP7UqaRw