34. Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир.
Исломда ҳар бир кишининг жони каби, моли ҳам бедахлдир. Ҳаётда кўпроқ етимлар ҳақига хиёнат учраб тургани учун ҳам оятда уларнинг молига ёмон ният билан яқинлашишдан қайтарилмоқда.
«Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли».
Кишиларнинг молига, умуман, ёмон ният ила яқинлашиб бўлмайди. Етим молига эса, у балоғатга етгунча, мутлақо яқинлашиш мумкин эмас. Чунки бу вақтда ёш етим бола ўзини ҳам, молини ҳам ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун уларни ва молларини шариат алоҳида эътибор билан муҳофаза этади.
«Магар яхшилик ила бўлса, майли» дегани, етимнинг молини яхши ният билан кўпайтирса ёки ҳомий у молни етимнинг ўзига сарфласа ёхуд ҳомий ўзи сарфлаб кейин жойига қайтариб қўйса, шу мақсадда яқинлашса, бўлади, деганидир. Бу ишларда Ислом жамияти масъулдир.
«Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир».
Аҳдга вафо қилишга Ислом дини қанчалик катта аҳамият беришини ўтган сура ва ояти карималарда кўриб ўтганмиз. Аҳдга вафо қилишлик якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аҳдга вафо қилишдан кейинги оятда ўлчаш ва тортишни тўлиқ қилиш масаласига ўтилади: