Muslimalar Kundaligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


​​🌼 بسم الله الرحمن الرحيم 🌼
🌹...Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...🌹
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз»
📚(Фотиҳа сураси, 5 оят).📖

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1.
Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.
https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


Эр жинсий касал бўлса ва хотинига талоқ бермаса, хотин нима қилсин?

#ЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 2 ТА ХОТИНГА УЙЛАНИШ ШАРТЛАРИ | АБДУЛЛОҲ ДОМЛА
👤 #NURLI_OLAM

https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


LGM-300 M Дашная Бегавая дорошка сотилади эрзон олиш ният булса шу ракамга кунгирок килинг арзон бегавой дарощка тезда сотиб олин
телефон ☎️
📲909700206тел ракам

https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


34. Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир.
Исломда ҳар бир кишининг жони каби, моли ҳам бедахлдир. Ҳаётда кўпроқ етимлар ҳақига хиёнат учраб тургани учун ҳам оятда уларнинг молига ёмон ният билан яқинлашишдан қайтарилмоқда.
«Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли».
Кишиларнинг молига, умуман, ёмон ният ила яқинлашиб бўлмайди. Етим молига эса, у балоғатга етгунча, мутлақо яқинлашиш мумкин эмас. Чунки бу вақтда ёш етим бола ўзини ҳам, молини ҳам ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун уларни ва молларини шариат алоҳида эътибор билан муҳофаза этади.
«Магар яхшилик ила бўлса, майли» дегани, етимнинг молини яхши ният билан кўпайтирса ёки ҳомий у молни етимнинг ўзига сарфласа ёхуд ҳомий ўзи сарфлаб кейин жойига қайтариб қўйса, шу мақсадда яқинлашса, бўлади, деганидир. Бу ишларда Ислом жамияти масъулдир.
«Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир».
Аҳдга вафо қилишга Ислом дини қанчалик катта аҳамият беришини ўтган сура ва ояти карималарда кўриб ўтганмиз. Аҳдга вафо қилишлик якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аҳдга вафо қилишдан кейинги оятда ўлчаш ва тортишни тўлиқ қилиш масаласига ўтилади:




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан ким яхши кийинса, кийинмаганларни айбламасди. Худди шундай, кийинмаганлар ҳам кийинганларни маломат қилмасдилар.
https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК
🌱Хайрли кун🌱

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Ўқилиши: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад, ва ъалаа аали Муҳаммад»
Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»
https://t.me/+hgfcxcd4EU9hNDdi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! - дедим.
- Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: "Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир", дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга қадар" (Термизий ривояти).


ПУЛ БЎЛСА ЧАНГАЛДА ШЎРВА(МИ?)

Мўмин, солиҳ деб биладиган бир инсонни танир эдим. Ҳаммамиз ҳам хатодан холи бўлмаганимиз каби бир куни шу инсон ҳам хато қилиб «пул бўлса чангалда шўрва», деб қолди (яъни, ҳар қандай иш ва ҳолатни пул билан ҳал этса бўлади, демоқчи). Бир муддатдан сўнг синовга учради. Унга бир ишда туҳмат қилишди. «Аллоҳ ҳаққи бу ишни қилмаганман», дея менга қасам ичди ва мен бу кимсани ростгўйлигини билар эдим. Ушбу туҳмат натижаси ўлароқ олтмиш тўрт кун бир ўзи ёлғиз қолиб кетди. Бу ўтган олтмиш тўрт кунлик ёлғизлик унга узоқ йиллар каби жуда ҳам оғир ва ўта секин ўтди. Хотирасига эса бот-бот бир нарса келар эди, хўш «пул бўлса чангалда шўрва» бўлармикан? Барча омонликларга муваффақ этувчи Аллоҳдир! Барча хавфу хатарлардан сақловчи Аллоҳдир! Агар мушкулотларга дучор бўлганингда молу дунёга ёки атрофингдаги таниш-билишларингга суянадиган бўлсанг, бу ишончингда алданиб қоласан! Кимки, молига ишонса йўлдан озибди. Кимки, атрофидагиларига ишонса хор бўлибди. Кимки, Аллоҳга ишонса, У Зотга эътимод қилса, асло йўлдан озмайди ва ҳеч қачон хору зор ҳам бўлмайди.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

💐 Хайрли тонг! 💐

Кунингиз барокатли бўлсин!


🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Истаганингизча илм ўрганаверинг

«Истаганингизча илм ўрганаверинг. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати – ривоят, уламолар ҳиммати – риоятдир».

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🗓 Рамазонга 7 кун қолди.


Рамазон арафасида Расулуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонни катта шоду хуррамлик ва хурсандчилик билан қарши олар эдилар.
Тайёргарликни Шаъбон ойи рўзасини тутишдан бошлар эдилар. Муборак ой келгач, саҳобаларга унинг фазилатлари ҳақида сўзлаб берар, кеча ва кундузларни ғанимат билишга ундар эдилар. Рўзага доир шаръий ҳукмларни баён қилиб борар эдилар.


ЖАННАТДА УЙИНГИЗ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«"Жаннатда ичи ташидан, таши ичидан кўриниб турадиган хоналар бор".
Бир аъробий ўрнидан туриб: "У ким учун, ё Расулуллоҳ?" деди.
У зот: "Ким сўзини гўзал қилса, (мискинга) таом берса, рўзада бардавом бўлса ҳамда тунда одамлар ухлаётганда намоз ўқиса", дедилар» (Имом Термизий ривояти).


☘НАЖОТГА ЭРИШИШНИ ИСТАСАНГ☘

🌼Нажотга эришаман десанг, кунингни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла!

🍁Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
🌹 Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир.
🍁 Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар.
🌼 Бўронда қолиб кетсанг ҳам, яхшиликка йўй.
🍁 Бармоқларнинг энг гўзали тасбеҳ ўгирганидир.
🌹 Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсанг, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» дегин.
🍁 Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол.
🌼 Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
🍁 Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
🌹 Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл.
🍁Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқи.
🌼Ўзингни тоат-ибодатга бағишла, чунки нафс ёмонликка буюради.
🍁 Ота-онангнинг қўлларидан ўп, розиликларига эришасан.
🌹 Сенинг эски кийимларинг фақирлар учун янгидир.
🍁 Ғазабланма! Ҳaёт сени тасаввурингдан ҳам қисқадир.
🌼 Кучлиларнинг энг кучлиси, бойларнинг энг бадавлатлиси «АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА» сен биландир.
🍁 Маъсиятлардан қайтиш эшигини қулфлама.
🌼 Намоз – бу сени мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.
🍁 Ёмон гумонлардан йироқ бўл, шундагина таскинлик топасан ва тинчликда ором оласан.
🌹 Ҳамма ғам-қайғуларингнинг сабаби АЛЛОҲ дан ўзингни олиб қочишингдир. У Зотга яқин бўлиб, қабул эт.
🍁 Намоз ўқи, намоз сен билан қабрингга киради.
🌼 Туҳмат қилаётган шахсни кўрсанг, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ бер.
🍁 «Мулк» сурасини ўқишинг давомий бўлсин, чунки у нажотингдир.
🌹 Намозидан хушуъни ва кўзидан ёшини йўқотган одам маҳрум инсондир.
🍁 Барча муҳаббатинг АЛЛОҲ учун бўлсин.
🌼 Сенга туҳмат қилувчини кечиргин. Чунки у сенга ҳасанотларини ҳадя қилди.
🍁Намоз, тиловат ва зикр кўкрагингда гуллаган маржондир.
🌹 Ким дўзах оловини эсласа, маъсиятларга бошловчи баҳоналарга сабр қилади.
🍁 Амалларинг тоғдек бўлишини истасанг «дебди, деди» ларни бас қил.
🌼 Намозда сендан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингни хушуъ билан ўқишингдир.
🍁 Қуръонни бошингда кўтариб юр, ундаги бир оятни ўқишинг дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.
🌹 Ҳаёт гўзалдир, сен иймонинг билан ундан-да гўзалроқсан.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОНАЖОНИМ ВОЛИДАМ❕

Етти кунни султонни саййидул айём....
🌼🕊🌸*ЖУМА * муборак ❕


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мусулмон биродарим...
Кабатуллоҳни олдида зам зам сувидан ичиш СИЗга хам насиб қилсин ИНШША АЛЛОҲ🤲

Етти кунни султонни саййидул айём...

🌼🕊🌸*ЖУМА * муборак ❕

20 last posts shown.