Кичкинтойни тувакка (горшокка) ўргатиш
Болани таглик (памперс) кийишдан тўхтатиб, ҳожатини тувакка чиқаришни ўргатиш бола ва она ҳаётидаги муҳим қадамлигини биламиз. Бола учун бу мустақилликка биринчи қадам ҳисобланади. Шунинг у ҳар тарафлама бунга тайёрлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак.
1. Жисмоний жиҳатдан. Бу “табиат чақирганида” ҳожатини ушлаб тура олиши. Иштонини бировнинг ёрдамисиз ечиб кия олиши.Ўтиришни билиши
2. Когнитив жиҳатдан. Бола ҳожат чиқаришни хоҳлаётганини тушуниб ундай ҳолатда нима қилиш кераклигини англаши.
Одатда 2 ёшдан кичик болалар “табиат чақираётгани”ни сезмайдилар. Шунинг учун ҳам уларни мустақил равишда тувакда эҳтиёжини қондиришини мумкин эмас десак ҳам бўлади.
Фарзандингиз тайёрлиги тушуниб етсангиз, ўзингизни руҳан тайёрлаб ишга киришиш мумкин.
1. Энг асосий оналар ёдида тутиши керак бўлган қоида иштонини ҳўллагани учун фарзандингизни уришманг, урманг, бақирманг. Юқорида айтиб ўтилганидек болалар бу эҳтиёжни бошқаришни вақт ўтиши билан ўрганади ва бу руҳият билан боғлиқ. Бу учун уни қўрқитишингиз вазиятни яна ҳам ёмонлаштирибгина қолмай, болага руҳий муаммоларни ҳам олиб келиши мумкин.
2. Қулай шароит яратинг. Яъни тувак бола ўтирганида бўйига ва катталиги кетига мос келсин. Тувак муздек ёки ҳўл бўлмасин.
3. Болани руҳан тувакка тайёрланг. Бунинг учун махсус расмли китоб ёки мултфилм кўриб уни тушунтириб беришингиз мумкин. ундан катта бир хил жинсдаги фарзандингиз ёки жиянингизни ҳам тушунтириш ишлари ва намуна учун ёрдамга чақиришингиз мумкин.
4. Болани ҳисларини тушунишига ёрдам беринг. Тагликдан воз кечишингиздан олдин фарзандингизни кузатинг. Қандай вақтларда ҳожат чиқаришини назорат қилиб ўзига ҳам бу ҳақида айтинг. Масалан катта ҳожатини памперсга чиқараётган болалар бироз ҳаракатидан тўхтаб қолишади, шу вақтда унга нима бўлаётганини айтинг.
5. Тувакни ванна хона ёки ҳожатхонага қўйганингиз маъқул. телевизор кўриб ёки бошқа иш билан банд бўлган бола қандай ҳожат чиқарганини тушунмай қолади.
6. Тагликдан воз кечинг. Тувакка ўргатишга қарор қилганингиздан кейин кундуз кунлари тагликдан фойдаланмаганингиз маъқул. Фарзандингиз иштонини ҳўллаганида тувакка ўтирмаслик оқибатини тушуниши осонроқ бўлади.
P.S. ”Омадсизлик”ларга тайёр туринг🤪. Қиммат гиламингизни йиғиб туринг, пол артгани латтангиз ҳам доим тайёр турсин. Энг асосийси асабларни мустаҳкам қилинг.
Kanalimga obuna bo’ling👇🏻
https://t.me/+ewaOWoQmh99hMjcy
@psixolog_rozaliya