.
📚ҚАДАР 6 - кисм
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
Қишнинг ташрифи совуқ иқлим билан келади. Ҳаво совуйди. Юзга аёзнинг заҳри санчилади. Баъзида кўриниш бериб қўядиган қуёш нурининг илиқ зарралари ёқимли туйилагни билан, барибир иссиқ тафтни бермайди.
Орадан ўтган фурсатлар Назира ва Мустафони яна бир-биридан узоқлаштириб юборди. Энди илиётган муносабатлар фаслга монанд совуди қолди.
Салимбек хонадонида тушунарсиз кайфият ҳукм сура бошлаганди. Ҳеч ким бир-бири билан суҳбатлашмас, ҳар ким ўз хаёлларига ғарқ бўлиб яшай бошлаган. Бу оилага келган мусибат барчани ҳардамхаёл қилиб қўйганди.
НАЗИРА
Она бўлиш шунчалар азоблими? Тўққиз ой бағрингда кўтарасан, ўзингча уни тасаввур қиласан, ширин орзулардан иморатлар қурасан... дунёга келганида қувончдан осмонга сакрагинг келади. Шу миттигина одамчани ўзинг дунёга келтирганингга ҳайрон қоласан. Уни деб соатлаб чеккан оғриқларинг ҳам дарровгина ёддан чиқади. Оҳ, қандай мўъжиза... бунчаям ширин ифорли... у ҳаётинг мазмунига айланиб қолади. Йиғласа қўшилиб йиғлайсан, кулса куласан. Ҳали тили чиқмаган бўлсада қандайдир овозлар билан сенга гапираётганини кўриб ич-ичингдан роҳатланасан.
Кейин эса... бирданига олам ҳувиллаб қолади. У сени бир зумда, бир кунда тарк этади. Нега кетганини ҳам айтмайди ҳатто. Вужудининг қаери оғриганини билдирмай узоқлашади.
Қизалоғимни тупроққа қўйганимизга бир ой бўлди. Қаҳратоннинг совуқ тупроғи остида миттигина жуссаси қандай ётибди экан. Нега кетди? ахир у менинг, отасининг жажжи фариштаси эдику... Фаришталар учиб кетадиларми?
Еру осмонга сиғмаяпман. Кўксим ўртасида нимадир жизиллаб ёнаяпти. Кийимчаларини, ўйинчоқларини, сўрғичини ҳар кўрганимда бу ёниш бутун танамга ёйилади. “Ё, Аллоҳ оларкансан, нега бердинг?” деганимни сезмай қолдим. Ҳожиойим урушиб берди:
- Ундай дема! Аллоҳнинг қаҳри келади. Ҳали ёшсан... Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Ўзи. Қадарга кўнмай иложимиз йўқ.
- Нега мен ҳар гал “Қадарга кўниш”им керак? Нима учун? – дедим алам билан отамнинг онасига. Худди тирик мурда ҳолидаман.
Эримнинг аҳволи эса меникиданда абгор. Тўсатдан иситмалаб, бир кечадаёқ бизни тарк этган қизимиз унинг руҳиятига таъсир қилмай қўймади.
Боламни кўмиб келган куни мендан кечирим сўраб, йиғлади.
- Мени кечир, Назира! Агар Зилола деб исм қўймаганимизда у... у тирик бўларди. Мен аҳмоқман, нодонман, - деб ўзини ўзи уриб ташлади. Зўрға тутиб қолдим. Иккала Зилолани ҳам қабрдалиги унга қаттиқ таъсир қилгани кўриниб турарди. Жуда қаттиқ деприссеяни бошидан ўтказа бошлади. уззу кун ётоқ д иванида ётади. Ўрнидан турмайди. Овқатланмайди. Телефонидаги суратларга қараб йиғлаб олади...
На қайнотам, на қайнонам унга таъсир ўтказа олишмасди.
У яна ўзини айблаётганди. Қизимизнинг ўлимида ҳам ўзини гуноҳкор санаётганди. “Шу исмни қўймаганимда...” деб бир неча марта такрорлади.
Мана уч кун бўлди, уни касалхонага ётқизганмиз. Асаб тизимида зўриқиш, руҳиятида эзгинлик, тушкунлик... Мен эса... яшаяпман амаллаб...
Марҳабо отиннинг юраги симиллаб қўядиган бўлган. Бу қарилик аломатими ё охирги вақтларда бўлаётган ишлар сабабми? Аёлнинг ўзи ҳам билмасди.
Маликани учрашувга чиқишга кўндиролмади. Қизи тушмагур, йўқ чиқмайман, деб туриб олди. “Мен ўзим танлаган инсонга турмушга чиқаман!” деди. Маликанинг онаси Наргиза келин ҳам қизининг фикрларини қўллаб қувватлагани ошиб тушди.
- Ойижон, қўйинг ёшларни ўз ҳолига қўяйлик...- Бу гап отинбувига ёқмади.
- Наргизахон, мен эртагаёқ уни эрга бераман демаяпману... учрашсин, кейин қизимизга маъқул бўлмади, деб жавоб бериш осонроқ эди. – деди қайнона овозини бир парда юқорилаб.
- Ҳозир ҳам шундай деб қўяверинг. Ўғлимнинг аҳдлашган жойи бор, дейсизми... ё бошқа гапми?
- Ие, онаси ўғлининг аҳдлашган жойини билмайдими, деб кулишмайдими? Қолаверса, Ноибахон ёмон аёлмас. Бир томони қудачилик...
- Ойижон, хоҳламаган қизни зўрламайсмизку... Ҳозир у замонлар ўтиб кетган... Мен ўғлизга ҳам айтдим. Мен қизимнинг қарорини ҳурмат қиламан. Узр, кетишим керак, - деганчпап чиқиб кетди келин.