#OVCHI
ФИНАЛ
Истироҳат боғида ям-яшил майдонда бир ўғил болача ўйнаб ўтирарди.
-Абдуллоҳ! Абдуллоҳ...
Бир чиройли жувон нозик овозда ўғлини чақирди.4 ёшлар чамаси болакай ўрнидан туриб дарахт ортига беркинди.
-Қаерда экан бу бола?-деди Наргиза атай жилмайиб ўзини қидирганга соларкан.Болакай чидай олмай қиқирлаб кулди.
-Войййй...бу ерда экансизку!-деди Наргиза ўғлини топиб олиб маҳкам қучаркан.
-Ая қитиғим келяпти...-деди болакай ширин кулиб онасини бағридан чиқишга урунаркан.
-Кетдикми ўғлим дадангиз кутиб қолдилар!
Йўлакдан ширингина қизчани кўтариб олган Фаррух кўринди.Наргиза эрига меҳр билан боқди..йиллар иккисини ҳам меҳрини оширган,гоҳида Абдуллоҳни деб йиғлаган тунлари уни овута олган шу қадар севган инсон унга жилмайиб қараб юриб келарди.
-Биз сизларни қидириб юрибмиз...-деди Фаррух қизчасини ерга тушириб-Солиҳабону чопманг!
Қизча атак-чечак юриб онасини қучди.Наргизани кўзлари ёшланди.
-Жаннатрайҳонларим мени!-деди болаларини юзларидан ўпиб.
-Энди кетамизми? Ҳожи она невараларимни соғиндим дегандилар..-деди Фаррух аёлига меҳр билан боқиб.
-Албатта кетамиз дадаси!-деди Наргиза итоаткорлик билан ўрнидан туриб.
Икки боласини қўлларидан тутиб кетаётган жуфтлик бир йигит-қизни эътиборини тортди.
-Ҳоҳлайсанми шундай фарзандларимиз бўлишини!
9-синфда ўқийдиган қиз йигитга уялибгина боқди.
-Ҳали ёшмизку!
Йигит қизни белидан қучиб ўзига тортди.
-Сенга уйланаман менга ишон жоним!
Қиз уялибгина йигитни қучоғида тураркан юзига теккан иссиқ лабдан бўшашиб кетди..
Йигит энтикиб қўйди.
"Жудаям осон ўлжа эканку бу қиз".
Овчи...овчи ким? Нишонни бехато урган овчи ҳақиқий овчими? Ўлжани алдаб сўнг нишонга олган овчими? Овчи ким-у ўлжа ким? Нафсимиз овчими ёки унга енгилган биз овчими? Бу ҳаётда ўлжа киму овчи ким?
Атрофимиздаги овчиларни кўрмай юрган ўлжалардан бўлмайлик..зеро асранганни Аллоҳим асрайди..
Ҳаётингиз фақат яхши инсонлар қуршовида бўлсин деб муаллиф
Нафиса Маликова.
Тамом.
✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@UzladyuzYaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄