Forward from: bakiroo
2025 йилда субсидиялаш давом этса, тарифлар оширилмаслиги керак, тарифлар ошса, субсидиялаш тўхташи зарур
Тарифлар каррасига ошгандан кейин ҳам 2024 йилда давлат бюджетини ўзлаштириш ва харажатларни шиширишга қаратилган бузуқ модел ўзгаришсиз қолди. Энергетикадан бўшаган маблағлар таълимга, медицинага, пенсионерларга ва бир сўз билан айтганда, инсон сифатини оширишга йўналтирилади, деган орзулар бир тўп шотир энерготўданинг ва олигархиянинг очкўз истаклари учун кунпаякун қилинди.
Балки, энергетика ислоҳотини антиислоҳотга айлантирган ва миллионлаб ўзбекистонликлар ишончини ўлдирган энг катта ёлғон ҳам шу ерда.
Биз ўша ўша расво ва чўкаётган энергетика учун ҳам чўнтагимиздан, ҳам солиқларимиздан тўлайдиган қийшиқ ва қиммат оқибатларга эга бўлганимиз қолди.
Ўтган 9 ойда Энергетикага тўғридан тўғри 12 трлн.сўмдан ортиқ, кросс молиялаштириш орқали эса 1,7 трлн.сўмдан зиёд (жамоат транспортига 798 млрд.сўм, геологияга 589 млрд.сўм, электропоездларга 292 млрд.сўм вҳк) бюджет субсидияси совурилган. Бу рақамларга электр энергияси бўйича харид ва сотиш нархлари ўртасидаги фарқни қоплашга йўналтирилган бир неча триллион қўшилмаган (балки қайсидир бошқа бюджет моддасида ўтирипти).
Бу ҳаммаси эмас. Йил охиригача иссиқлик таъминоти учун субсидиялар 4,3 трлнга (+1,8 трлн.сўм), электр энергияси учун субсидиялар 2,5 трлн.сўмга етиши керак.
Минг афсуски, шонли энергетиклар 2025 йилда ҳам тарифлар яна оширилиши режалаштирилаётганига қарамай тепадагиларниям, пастдагиларниям кўзини шамғалат қилган ҳолда бюджетдан субсидия сўришни давом эттиришмоқчи.
Биз энди навбатдаги алдовга учмаслигимиз керак. Субсидиялаш давом этса, тарифлар оширилмаслиги, тарифлар ошса, субсидиялаш тўхтатилиши керак. Шонли энергетиклар ва уларнинг олигарх валийнеъматлари бизни икки карра талашларига рози бўладиган аҳмоқ йўқ.