РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Рўзанинг таклиф қилинишидаги асосий ҳикматни Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда баён қилиб қўйган: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”. Демак, рўзанинг шариатга киритилишидаги бош ҳикмат рўзадорлар Аллоҳдан қўрқадиган тақводор бўлишларидир.
Одамлар ҳамма даврларда фикрлари, мантиқлари ва шароитлари тақозоси билан ибодатларнинг кўпгина фойда ва ҳикматларини билганлар. Бу ўша ибодатларга таклиф қилган Зот буюк, тадбирли ва ҳаким эканидан далолатдир: “(Бу) барча нарсани пухта қилган зот – Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир”
Рўза ички ва ташқи аъзоларни муҳофаза қилади, зарарли моддаларни чақирувчи чўкиндилардан ҳимоялайди ҳамда организмнинг саломатлигига монелик қилувчи микроб ва бактериялардан халос этади.
Шифокорлар рўзанинг саломатликни мустаҳкамлаш бобидаги фойдаларини кўп гапиришган: “Рўза ошқозон ва ичакларни ортиқча чириндилардан тозалайди, у туфайли ҳазм қилиш тизими маълум муддат ором олади. Баъзи хасталикларнинг давоси фақат парҳез бўлади. Рўза эса парҳезнинг бир тури, ҳатто ундан устун. Ичак ва йўғон ичакларида сурункали яллиғланиши бор беморлар ҳамда жигари хасталар ифтор вақти кўп таом тановул қилишмаса, рўзанинг фойдасини сезишади. Баъзида қичима касали борлар рўза шарофатидана тузалиб кетадилар. Чунки рўзада таомланиш бир тартибга тушганидан қичишиш симптомлари йўқолади. Зеро ҳазм қилиш тизимининг дам олиши айрим таомлар сабабидан келиб чиқувчи бу касалликдан қутулиш йўлидир”.
Рўзанинг асаб тизимига фойдаси катта. Доктор Муҳаммад Муҳаммад Абу Шавк “Рўза ва асаб тизими” номли мақоласида қуйидагиларни айтади: “Рўза нафс ва руҳни поклайди, қийинчиликларга чидаш ҳамда камбағал ва муҳтожларга меҳр кўрсатишни ўргатади, шаҳватларга берилишдан қайтаради, нафсни муомалада ростгўйлик, омонатдорлик, ғазаб қилмаслик, ўч олмаслик каби хулқларга эриштиради.
давоми бор.
Абдулходий Ғиёс
@zaytunmedtib