Zaytun Med Tib


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги
Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг.
Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!!
Мурожаат учун: @zaytun_med

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!
1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.
2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.
3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.
4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.
5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.
6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.
7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.
8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.

@zaytunmedtib


Рамазон ойидаги овқатланишга доир кўрсатмалар.

(давоми)


Овқатланишни олтин қоидаларига мос, мизож ва ёш, иқлимга ва касбга мувофиқ овқатланиш рамазон ойида биз билган ва билмаган касалликларни олдини олади ва беминнат даволайди.
Хар қандай холатда хам рамазон ойида овқатланиш тартиби пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в ўргатганларидек қоринни 3 қисмга бўлиб
1 қисмини хаво учун
1 қисмини сув учун
1 қисмини овқат учун
ажратсак бизнинг тутаётган рўзамиз рухиятимизга, жасадимизга биз ўйлаганданда шифобахшлироқ таъсир этади иншааллох. Аллох барчамизни тутаётган рўзамизни ўз даргохида қабул қилсин. Гунохларимизни мағфират қилсин, барчамизга сабру тоқат ва мухаббат берсин илохим.

Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор


@zaytunmedtib


Бронхит, пневмания
касалликларда махсулотларимиздан фойдаланиш тартиби.
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
1.Балғамни кўчириш учун
🌺Нури сафо 7-10 кун кечасига
🌺Йуптал плюс ёки Кашлотиб 7 кун-1 ойгача
🌺Каматиб 1 ой.
🌺 Қусти тиб ёки қустал хиндий таблеткаси
2.Яллиғланишга қарши, хароратни тушуриш учун.
🌿Аспиделл сиропи 7-10 кун
🌿Қусти тиб маъжуни. 1 ой
🌿Версал 10-15 кун.

КАСАЛЛИК ОҒИРРОҚ КЕЧСА
🌸Чагатиб 1-3 ой

ҚУВВАТЛОВЧИ БОСҚИЧИ
🌹Иммунтиб 1-3 ой
🌹 Алафер. 10 кун-3 ойгача.

ҚЎШИМЧА йодли сетка, анжир қоқи дамламаси, бодом атала.

Шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва қуйидаги шартларга эътибор қилмоқ керак.
1.Тўғри, тартибли мизожга хос овқатланиш.
2.Бадантарбия.
3.Тоза хаво.
4.Меёрий уйқу ва уйғоқлик.
5.Тутиш ва чиқариш. Ич қотишга йўл қўймаслик.
6.Рухий кайфият.
Соғ саломат бўлинглар!

Ўзбекистон бўйича элитиб бериш хизмати мавжуд.

Махсулот буюртмаси учун.

✍ Буюртмачининг исми шарифи
✍ Кайси махсулотдан, нечта
✍Телефон рақам
✍ Манзил( локация) ни
Шахсийга юборишингизни сураб қоламиз. Буюртмалар қуйидаги рақамга телеграм оркали қабул қилинади.
Вилоятларимизга хам доставка бор!

Махсулотларимиз хақида батафсил маълумот олиш учун 👇 линкни босинг.


@ZMTxk

1.8k 0 32 13 18

-Енгил хазмли овқатлардан бирини (шўрва, мастава) имкон қадар камроқ нон билан истеъмоли.
Шу билан ифторликни тугатиш ва ибодатга бел боғлаш лозим. Овқатдан 1-2 соатлар ўтгач мева ёки сув истеъмол қилса жоиздир.
Сахарлик умумий қоидалари, озуқалар истеъмолини кетма кетлиги.
-Аввало 200 мл илиқ сув истеъмоли. Кейин 20 дақиқадан сўнг бирор қуюқ, қувватли таом( палов, шашлик, димлама, сомса...) кўкатли, сабзавотли салати билан.
Сахарликни бомдодга яқин қилишни тавсия қиламан сабаби сахарликдан сўнг озроқ жисмоний харакат қилиш(бомдод намозини ўқиш) озуқани ошқозонга яхши ўрнашишига ёрдам беради.

Умуман олганда аввало суюқлик ва ширинликлар, кейин мева, сабзавот ва салатлар энг охирида таом истеъмоли, турли химкатлардан холи, газли ичимликларсиз тўғри ва тартибли олиб борилган рўза амалиёти организмнинг сифатли ва фойдали тозаланишига, қийналмасдан рўза тутишига, ибодатларга чаққон бўлишига улкан хисса қўшади деб умид қиламиз.


Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор


@zaytunmedtib

2k 0 45 2 30

Рамазон ойидаги овқатланишга доир кўрсатмалар.

(давоми)
Ифторлик умумий қоидалари, озуқалар истеъмолини кетма кетлиги.
-Аввало оғизни хурмо ёки илиқ сув, ёки асалли билан очиш. Кейин керакли миқдорда сув истемоли.Сабаби организмни сувга бўлган эхтиёжи қолган барча эхтиёжлардан устун туради. Ичилаётган сув илиқ(совуқ ва қайноқ сув тавсия қилинмайди) тана хароратига яқин бўлмоғи лозим.( Совуқ сув сафро ва қон мизож инсонларга ва ўта иссиқ харорат вақтида ва ўсмир ва бақувват инсонларга тўғри келади.)
-Мева ва салатлар.Бу дастурхонни асосий бўлимидан бўлиши шартким, сабаби очликда организмдаги ортиқча ахлат парчаланиши натижасида қон мухити кислотали тамонга оғиши, қонни табиий холатда қуюқланиши, сув ва дағал толалар етишмовчилиги хисобига ич қотишга мойиллик туғилиши табиий холдир. Мева ва сабзавотлар шу холатларга бархам бериб, организмни менерал ва витаминларга бўлган эхтиёжини қоплайди.
-Шом намозини адо этиш.

(Давоми бор)

Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор


@zaytunmedtib


Саҳарлик учун энг фойдали тавсиялар ва маҳсулотлар
1. Саҳарликда овқатланиш тамойиллари
Мувозанатли таомланиш – оқсил, тўйимли углеводлар ва фойдали ёғларни ўз ичига олган таомлар танлаш
Ортиқча тўйиб емаслик – меъдага ҳаддан ташқари юк тушиши кун давомида оғирликка олиб келади
Организмни сувсизлантирмайдиган маҳсулотлар истеъмол қилиш
Овқатни яхшилаб чайнаш ва сукунатда ейиш
2. Саҳарликда энг фойдали 5 та маҳсулот
1️⃣ Хурмо – организм учун табиий энергия манбаи
✅ Қон шакарини мувозанатлаштиради
✅ Узоқ вақт тўйимлилик ҳисси беради
✅ Ошқозон-ичак тизимини муҳофаза қилади
2️⃣ Тухум – оқсил манбаи ва кун давомида энергия берувчи маҳсулот
✅ Узоқ вақт очлик ҳиссини камайтиради
✅ Организмни кальций ва темир билан таъминлайди
✅ Бир нечта усулда тайёрлаш мумкин: қайнатилган, омлет ёки шарбат билан
3️⃣ Ёнғоқ ва уруғлар (бодом, писта, қовоқ уруғи, кунжут)
✅ Омега-3 ёғлари билан таъминлайди
✅ Узоқ вақт овқат ҳазм бўлишини таъминлаб, тўйимлиликни узайтиради
✅ Магний ва селен билан қон айланишини яхшилайди
4️⃣ Қора нон ёки киноа, булгур, гуруч каби тўйимли углеводлар
✅ Саломатлик учун фойдали углеводлар
✅ Инсулин миқдорини мувозанатлаштириб, кун давомида очликни камайтиради
✅ Ошқозон-ичак тизими учун енгил ҳазм бўлади
5️⃣ Суюқлик: сув, ўсимликли чойлар, лимонли сув, кокос суви
✅ Кун давомида сувсизланишнинг олдини олади
✅ Ифторгача қўзғалувчанлик ва чарчоқни камайтиради
✅ Ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди

@zaytunmedtib


"Версал – табиий тозаланиш ва мустаҳкам иммунитет учун ажойиб восита!
Кўплаб инсонлар бу сувни қабул қилгандан сўнг саломатликларида ижобий ўзгаришларни сезишмоқда. Кумуш ионли сув антибактериал, вирусларга қарши ва яллиғланишни камайтириш хусусиятларига эга бўлиб, организмни зарарли моддалардан тозалашга ёрдам беради.
Бизнинг беморларимиз ҳам Версал сувидан фойдаланиб, ўзларини енгилроқ, соғломроқ ҳис қилишгани ҳақида илиқ фикрлар қолдиришмоқда. Агар сиз ҳам табиий ва самарали маҳсулот излаётган бўлсангиз – Версални синаб кўринг!
Сиз ҳам Бизнинг маҳсулотларимиз билан яхши натижага эришганмисиз?

Тажрибангизни изоҳда ёзиб қолдиринг!"


@zaytunmedtib


Рамазонда бош оғриғини енгиш учун энг фойдали 3 та маҳсулот ва БАДлар
Агар рўза тутиш давомида бош оғриғи кузатилса, бу сувсизланиш, қон шакарининг тушиши ёки минераллар танқислиги сабабли бўлиши мумкин. Қуйида бош оғриқни енгишга ёрдам берувчи 3 та табиий маҳсулот ва БАДлар тавсия этилади:
🍏 1. Олма – Қон шакарини барқарорлаштирувчи табиий маҳсулот
– Олма таркибида табиий фруктоза ва пектин мавжуд бўлиб, қон шакарини барқарорлаштиради ва гипогликемиядан келиб чиқадиган бош оғриғини олдини олади.
– Олмадаги антиоксидантлар ва витаминлар асаб тизимини қувватлантириб, чарчоқни камайтиради.
– Шунингдек, олма организмга табиий гидратация беради ва сувсизланишдан ҳимоя қилади.
📌 Қўлланиш:
– Саҳарликда ёки ифтордан кейин 1 дона олма истеъмол қилиш тавсия этилади.
🥛 2. Қора седана (Чёрный тмин) ёғи – Табиий оғриқ қолдирувчи
– Қора зиравор ёғи қон босимини барқарорлаштиради, яллиғланишни камайтиради ва асаб тизимини тинчлантиради.
– Таркибидаги тимохинон моддаси стресс ва бош оғриқни енгиллаштиради.
– Рўзадан келиб чиққан чарчоқ ва уйқусизликка қарши яхши таъсир қилади.
📌 Қўлланиш:
– Ифтордан кейин 1 чой қошиқ қора зиравор ёғини сув билан қабул қилиш тавсия этилади.
💊 3. БАД: Магний цитрат ёки магний бисглицинат
Магний камайиши бош оғриқ ва чарчоқнинг асосий сабабларидан бири.
– Магний қон томирларини кенгайтириб, мускулларни бўшатади, асаб тизимини ҳимоя қилади.
Мигрен ва стрессдан келиб чиққан бош оғриқларни камайтиради.
📌 Қўлланиш:
– Рамазонда ифтордан кейин 500–1000 мг магний цитрат ёки глицинат қабул қилиш тавсия этилади

.
Қўшимча маслаҳатлар:
Кофеин ва шакар истеъмолини чеклаш – Улар қон шакарини кескин ошириб, кейин тушириши мумкин, бу эса бош оғриқни кучайтиради.
Кўпроқ сув ичишСувсизланиш бош оғриқнинг энг асосий сабабларидан бири.
Электролитлар билан бойитилган ичимликлар ичиш – Минерал сув, лимонли сув ёки табиий шарбатлар организмдаги сув ва минерал мувозанатини сақлашга ёрдам беради.
📌 Хулоса:
Рамазон давомида олма, қора седана ёғи ва магний цитрат қабул қилиш бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, етарли сув ичиш ва тўғри овқатланишга эътибор бериш керак.
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

✅ Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@zaytunmedtib


-Ўта хазми қийин, калорияли қовурилган овқатлар фақат бир махал исътемоли( ифторлик ва сахарлик вақти яқинлиги сабаб бу овқатлар хазм бўлиб улгурмайди, устига тушган янги овқат айнийди ва тиқилма хосил қилишга қобилятли бўлиб қолади, ёки захарланиш белгилар кўнгил айниши, сассиқ кекирик, қайд қилишга сабаб бўлади.)
-Сахарлик қилибла ухламаслик, балки 10-15 минут юриш ёки намоз ўқиб кейин ухлаш.
-Ифторликда чанқаш муносабати билан оғизни очибла бирдан совуқ сувни симириб ичмаслик, балки илиқроқ сувни секин қултумлаб ичиш лозимки, бу кейинроқ жигар совуши ёки бошқа оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
-Тўқ қоринга овозни баралла қилиб қироат қилмаслик. Айниқса бу хатми қуръондаги азиз қориларимизга таалуқли бўлиб, бу холат жуда кўп тиқилма билан кечувчи касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
(Давоми бор.)

Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор


@zaytunmedtib


Аввало умумий омма учун тавсиялардан кейин эса айрим хасталиклар билан касалланган инсонлар учун тавсиялар берамиз.
Рамазон ойида овқатланишда эътибор қилинадиган асосий жихатлар
-Организм ўз ўзини тозалаши учун имконият қолдирмоқ. Яъний бўкиб овқатланмаслик.
-Организм ўз ўзини тозалаш жараёнида хосил қилган ахлатларни организмдан тўхтаб, тўпланиб қолишига йўл қўймаслик.Яъний ич қотишга йўл қўймаслик.
-Фасл иссиқлигини хисобга олган холда етарли сув билан организмни таъминотини хисобини олмоқ.
-Аралаш овқат еб организмни қийнамаслик.
-Тузли махсулотлар ва ширинликларни ортиқлигини (чанқашни кучайтиради),ўта аччиқ махсулотлар истеъмолини(ўта иштахани очувчи ва хазмни тезлаштиргани сабаб) меъёрлаштириш.

Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор


(Давоми бор.)

@zaytunmedtib


Кўп беморларимга соғлом овқатланишни тавсия қилсам нима ейман, боламга нима қилиб бераман деб ажабланади.
Шуларни ҳисобга олиб сизлар учун махсус канал тайёрладим.
Каналда сиз турли фойдалик пишириқлар ва овқатлар рецепти билан танишасиз.
Бемалол пишириб , болажонларга хам беринг.
Шунингдек глютенсиз пишириқлар ҳам бор.
Фойдаланинг, дуо қилинг.

Канал

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/nutrisiolog_sohiba

https://t.me/Tubo_organik

тамонидан олиб борилади.
Қўшилиш учун линк🔽🔽🔽

https://t.me/soglomtaomlar

5.4k 1 114 6 37

Шу сабаб бу хақида ортиқ тўхталишни лозим топмадик.
Асосий савол тўғри ва тартибли овқатланиш хақида ўз ожизона фикримизни билдирамиз.
🌹Аввало рамазон ойида рўза тутишни бир хикматларидан бири бу оч ва нахор инсонларни холини хис этмоқликдир. Шу сабабдин энг аввало овқатланиш ва овқат тури одатдагидак бўлмоқлиги лозимки организм зўриқишига сабаб бўлувчи ва бизнинг миямизда ўрнашиб қолган йиқилиб қолмаслик учун ейиш керак деган фикрларни тозалашдан бошламоғимиз лозим.
🎯Бундан ташқари овқат тартиби ва таркиби хар бир мамлакат иқлими, фасллар ва инсон мизожи, касбга ва ёшга, овқатланиш одатига муносиб бўлмоғлиги керакки, хеч бир қатъий овқатланиш дастури мутлоқо бу жараёнларни ўз ичига қамраб олишга ожиздир.
Лекин шунга қарамай умумий қонунятлар борки, ўша қонунятлар асосида таомланмоқлик рамазон ойини рўзасини чиройли, соғлом, ибодатларга чаққонлик ва шифобахшлигини таъминлашга хизмат қилади деб умид қиламиз.
(Давоми бор.)

Док. Саттаров Алижон
Док. Саттарова Гулбахор

@zaytunmedtib


Савол: Рамазон ойида тўғри овқатланиш хақида мақола ёзсангиз.

Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Бандаларига шифо берувчи ва шу шифоларни ўз ичида жамлаган рамазон ойини бандалари учун рахмат ва барокат, моддий ва маънавий, рухий ва жисман покловчи қилиб рўза тутмоқликни бизларга фарз қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Рўза фақат Аллоҳ учун тутилиши, унинг мукофатини ўзи бериши, дўзахдан тўсиқ бўлишидан бохабар этиб, фойда ва ҳикматларидан баҳра олишимиз тарафдори бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, оилаларига, саҳобаларига ҳамда қиёматгача кечаю кундуз изларидан эргашувчиларга дуруд ва саломлар бўлсин.
Рамазон ойида рўза тутмоқликнинг бадан учун жуда кўп фойдали жихатлари хақида илгариги мақолаларда атрофлича ёритишга харакат қилганмиз.

@zaytunmedtib


Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир

Рўза — бандани дунёда ифторга, уқбода ифтихорга етказадиган қутлуғ ибодат.

Рўза — нафсни сабр қафасида тутмоқ, ишқ самосидат руҳга тутунмоқ.

Рўза — ғафлатдан қутлуғ тирилмоқ, шаҳватга қарши курашмоқ.

Рўза — зоҳиран қоринни оч қолдириш, теран нигоҳ ила эса қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдирмоқ.

Ғайрат ва муҳаббат билан ёзилган дастурхон дунёда қанчадан қанча эшикларни очишга кучи етади, лекин бир мўминнинг кичкина оғзини очолмайди.

Рўза ўзлигимизга уюштирган саёҳатимиз
Рўза — бизга йўқсилга яқин бўлишни, фақир билан баҳам кўришишни, дўст билан қадрдон бўлишни ўргатган муаллими азиз.

Рўза — муҳтожларга бориш билан, ўзимиз, ўзлигимизга келган муҳташам саёҳат.

Рўза — дарёда тополмаганимиз мусаффо ҳаётни, томчида топмо санъати.

Рўза — исёнкор очлик эълони эмас, итоаткор бандалик вазифаси.

Рўза — машаққатда тобланмоқ, ишқда қоврулмоқ, сабр билан тўғриланмоқ ва ризо билан тўймоқ.

Рўза — мукофотини аниқлаш учун математика илми чорасиз қолган ибодат.

Меҳр-шафқат мавсуми
Оғизнинг чанқоқлик билан қуришига мукофот қилиб, кўнгилнинг нурдан ясалган косалар билан ишқ ирмоғидан сувга қониши.

Рўза — ичимиздаги душманга нисбатан энг буюк жиҳоднинг ягона номи.

Рўза — бандани Аллоҳдан узоқлаштирган ёмонликлардан ҳимояланиши учунбутун умматларнинг пешонасига ёзилган раййон муҳри.

Рўза — ҳаёт йўлида Қуръон чироғи билан Қадр топмоқлик.

Рўза — дунёда гуноҳларни, уқбода дўзах оловини сўндирмоқ учун муҳаббат билан ёнмоқ санъати.

Рўза — меҳр ва шафқатнинг китоблардан қалбларга ҳижрат қилгани эҳсон мавсуми.

Рўза — қўлимизни аввал виждонимизга, кейин эса яхшилик учун чўнтагимизга олиб борган инфоқ баҳори..

Саноқли кунларнинг саноқсиз яхшиликлар ибодати
Рўза — дунё ғала-ғовурида йўқотиб қўйган ўзлигимизни, кимсасизларни хотирдамоқ билан топган дийдор вақти.

Рўза — саноқли кунларнинг беҳисоб яхшиликларининг ибодати.

Рўза — ҳамма нарсага эришиш билан қидирган ҳаловатни, ҳеч нарсани ўзимизники дея билмаслик билан топган хотиржамлигимиз василаси.

Рўза — жисм кемаси барча ҳаромларга ёпиб, ҳалол денгизининг саломат соҳилига ихлос капитанлиги билан чиққанимиз қутлуғ сафар.

Рўза — бола учун завқли ўйин, ёшлар учун ўзига хос фазилат, кексалар учун азиз хотира, аёллар учун мустасно зийнат.

Рўза — қалбдаги ниятнинг ҳолда самимиятга, ҳаётда маданиятга айланиши.

Рўза — очкўзнинг зиндонидан, кўнгли тўқнинг саройига юксалиш.

Рўза — кўкда ҳилолни, ерда ҳалолни кузатишнинг шуури.

Рўза — нафс тарбияси, кўнгил тазкияси, қалбдаги кирларнинг тасфияси...

* Тазкия — зийнатламоқ
* Тасфия —покламоқ.

"Ислом ва эҳсон" сайтидан олинди.
Манба: Азон уз.

@zaytunmedtib


Рамазонда организмни енгиллаштириш, ҳазмни яхшилаш ва токсинлардан тозалаш учун қуйидаги ZaytunMedTib маҳсулотларини тавсия қиламиз:
1️⃣ Трифала-Атрифул
🔹 Ичакларни тозалайди, модда алмашинувини яхшилайди.
🔹 Организмдан токсинларни чиқаради.
🔹 Ҳазмни яхшилаб, ич қотишини олдини олади.
2️⃣ Гепатоделл
🔹 Жигарни тозалайди ва ҳимоя қилади.
🔹 Ошқозон-ичак тизимини соғломлаштиради.
🔹 Ҳазм жараёнини енгиллаштиради.
3️⃣ Артишок экстракти
🔹 Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
🔹 Жигар ва талоқ учун фойдали.
🔹 Организмни ортиқча ёғлардан тозалайди.
4️⃣ Магний цитрат
🔹 Асаб тизимини тинчлантиради.
🔹 Юқори қондаги кислоталиликни пасайтиради.
🔹 Энергияни оширади ва чарчоқни камайтиради.
Рамазонда ушбу маҳсулотлар ҳазмни енгиллаштириш ва умумий саломатликни яхшилаш учун жуда фойдали. Ҳар бири тўғри дозада қабул қилинса, организмни жуда яхши қўллаб-қувватлайди.

✉️ Буюртма учун:
👉 @zaytun_med

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

@zaytunmedtib

2.2k 0 46 28 31

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Рамазонда_яшаймиз

Очликнинг фойдалари ва тўқликнинг офатлари.
Устоз Мубашшир Аҳмад билан...

Рs: Деярли барча хасталикларнинг негизи ва муолажасини гўзал ва осон қилиб тушинтирибдилар. Бир тинглаб кўринг...


Хурмо- мевалар тожи!


Халқимизда эрон хурмоси, араб хурмоси деб номланувчи мева асосан рўза-рамазон ойларида кўпроқ истеъмол қилинади.
Хурмони йил 12 ой истеъмол қилишни тавсия қиламиз.

Мунтазам кунига 4 дона хурмо еб юриш

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракларни мустаҳкамлайди.

2. Гипертония ва анемияни даволайди.

3. Иммунитетни оширади.

4. Ичак микрофлорасини тиклайди.

5. Йўтални камайтириб, балғамни кўчиради.

6. Узоқ ўтказилган касалликлардан тикланишда бебаҳо неъмат.

7. Хомиладорларга энг фойдали мева бўлиб, туғруқни енгиллаштиради, она сути ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.

Хурмо таркиби:

40.2%- мис

19.2%- витамин В6

16.1%- витамин В5

14.8%- калий

13.5% - магний

12.9%- марганец

10.1%- витамин В3

9% - темир

8.9%- фосфор

6.4%- кальций дан ташкил топганини ва 23хил муҳим аминокислоталар сақлашини Нутрициолог олимлар илмий исботлашган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8SWiAJbOhGVRQ

4.3k 0 191 1 39

РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Рўзанинг таклиф қилинишидаги асосий ҳикматни Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда баён қилиб қўйган: “Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”. Демак, рўзанинг шариатга киритилишидаги бош ҳикмат рўзадорлар Аллоҳдан қўрқадиган тақводор бўлишларидир.
Одамлар ҳамма даврларда фикрлари, мантиқлари ва шароитлари тақозоси билан ибодатларнинг кўпгина фойда ва ҳикматларини билганлар. Бу ўша ибодатларга таклиф қилган Зот буюк, тадбирли ва ҳаким эканидан далолатдир: “(Бу) барча нарсани пухта қилган зот – Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир”
Рўза ички ва ташқи аъзоларни муҳофаза қилади, зарарли моддаларни чақирувчи чўкиндилардан ҳимоялайди ҳамда организмнинг саломатлигига монелик қилувчи микроб ва бактериялардан халос этади.
Шифокорлар рўзанинг саломатликни мустаҳкамлаш бобидаги фойдаларини кўп гапиришган: “Рўза ошқозон ва ичакларни ортиқча чириндилардан тозалайди, у туфайли ҳазм қилиш тизими маълум муддат ором олади. Баъзи хасталикларнинг давоси фақат парҳез бўлади. Рўза эса парҳезнинг бир тури, ҳатто ундан устун. Ичак ва йўғон ичакларида сурункали яллиғланиши бор беморлар ҳамда жигари хасталар ифтор вақти кўп таом тановул қилишмаса, рўзанинг фойдасини сезишади. Баъзида қичима касали борлар рўза шарофатидана тузалиб кетадилар. Чунки рўзада таомланиш бир тартибга тушганидан қичишиш симптомлари йўқолади. Зеро ҳазм қилиш тизимининг дам олиши айрим таомлар сабабидан келиб чиқувчи бу касалликдан қутулиш йўлидир”.
Рўзанинг асаб тизимига фойдаси катта. Доктор Муҳаммад Муҳаммад Абу Шавк “Рўза ва асаб тизими” номли мақоласида қуйидагиларни айтади: “Рўза нафс ва руҳни поклайди, қийинчиликларга чидаш ҳамда камбағал ва муҳтожларга меҳр кўрсатишни ўргатади, шаҳватларга берилишдан қайтаради, нафсни муомалада ростгўйлик, омонатдорлик, ғазаб қилмаслик, ўч олмаслик каби хулқларга эриштиради.

давоми бор.

Абдулходий Ғиёс

@zaytunmedtib


РАМАЗОН_КУНДАЛИГИ_2021.pdf
7.8Mb
📌 Рамазон кундалиги!

✓ Рамазон ойида кунларни тўғри тақсимлаш;
✓ Кун ичидаги вақтларни тўғри тақсимлаш;
✓ Рамазон таомномаси учун тавсиялар;
Ва бошқа кўплаб қизиқарли ва фойдали қилиб ишланган режалар хақида билиб оласиз!

Бадиий раҳбар: Одинахон Муҳаммад Содиқ

Манба: @ bintusodiq

@zaytunmedtib


🚨 Бугун РАМАЗОНИМ ШИФОИМ курси учун эълон қилинган чегирмани охирги куни! Қўлдан чиқарманг! 🚨
Рамазонда хато овқатланиб, заифлик, оғриқлар ва ҳазм муаммоларига дуч келишни хоҳламайсиз, шундайми?
Энергияли ва енгил рўза тутинг.

Тўғри овқатланиш билан иммунитетингизни мустаҳкамланг.

Соғлиққа зарар бермай, ортиқча вазндан халос бўлинг.

Бу сирларни билмаганлар Рамазон давомида чарчаш, бош оғриқ ва ҳазм муаммоларидан азият чекишади… Сиз ҳам шундай бўлишини хоҳлайсизми⁉️

🚀 Фақат бугун охирги имконият!
⚡️ Чегирма тугашидан аввал РАМАЗОНИМ ШИФОИМ курсини олинг!

Эртадан чегирма нархи 150.000 сўм ёпилади.
Қабул 15 мартга қадар 200.000 сўм тўлов асосида давом этади.

📍 Тўлов учун: @tabobatdarslar
🛡 @DoktorGulbahor

20 last posts shown.