Озуқа (таом)лар уч хил даража (мартаба)да бўлади:
1. Ҳожат даражаси (الحاجة مرتبة.)
2. Кифоя даражаси (الکفایة مرتبة .)
3. Ортиқча миқдор (الفضلة مرتبة)
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонга қаддини тиклаб туриш даражасидаги луқмалар кифоя қилишининг хабарини берганлар. Бу билан унинг қуввати сусайиб, заифлашмайди. Агар ейишни ўша луқмалардан оширса, қорнининг учдан бирига есин,
иккинчи ва учинчи бирликларини сув ҳамда нафас учун қолдирсин. Бундай қилиш бадан ва юрак учун фойдали. Чунки қорин таом билан тўлса, ичимликни сиғдирмайди. Шу ҳолатда суюқлик ичса, унинг оғирлиги сабабли нафас олишга қийналиб, оғир юк кўтарган киши каби чарчайди ва машаққат чекади.Ҳолат шундай давом этаверса, натижада юрак фаолияти бузилади, аъзолар тоатларни бажаришга дангасалик қилиб, тўйиб ейиш оқибатида юзага келувчи шаҳватларга интилади. Демак, қориннинг доим ёки кўп ҳолларда таом билан тўла бўлиши бадан ва юрак учун зарардир. Аммо аҳён-аҳёнда шундай бўлиб туришида зарар йўқ.
@zaytunmedtib