Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилиш сифатида тушуниладиган ҳолатлар аниқ санаб ўтилмоқда. Хусусан:
– болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лисензияга эга бўлмаган ташкилотлар ихтиёрига диний таълим олиши учун топшириш;
– болани махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига, яъни “ҳужралар” га диний таълим олиши учун топшириш.
Ноқонуний диний таълим бериш асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилмоқда.
Мисол учун, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган. Аниқланган ҳолатларнинг катта қисмида болага нисбатан тўғридан тўғри жисмоний, жинсий психологик тажовуз қилинган.
Шу сабабли қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди. Болаларининг ахлоқи билан ўзи шуғулланиш ўрнига уни тўғри келган одамга топшираётганлар энди ўйлаб иш қилади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!