Тошкент сафари давомида Discovery, Ўзбекистон Ҳаво Йўллари, LOT Polish Airlines ва Air Canada учоқларидан фойдаландик.
Discovery авиакомпанияси Lufthansa’нинг филиали экан. Самолёт яхши, сервис ҳам, овқатлари ҳам.
Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳам жуда яхши, стюардессалари ҳам хушмуомала. Ҳар ярим соатда сув тарқатиб юришибди. Хатто вай-фай бор ва яхши ишлаяпти. Менга маъқул бўлди.
LOT’дан кўнглим тўлмади лекин. Тошкент—Варшава йўналишида Боинг 737 экан, ҳатто экранлариям йўқ. Уям майли, вайфай орқали локал интранетдан видео кўриш мумкин деб ёзиб қўйилган экан, уям ишламади.
Варшава аэропорти эса маъқул бўлди. Атрофида яхши меҳмонхоналар бор экан, бирпас дам оволдик.
Варшава—Торонто йўналишида эски Дримлайнер экан. Экранлари кичикина ва хира. Вай-фай йўқ.
Парвоз давомида битта столга барча ичимлик ва егулик (печенье ва пряниклар)ларни қўйиб қўйишди, истаган одам ўзини меҳмон қилди. Бунақасини биринчи кўришим, деярли коммунизм!
Air Canada учоғи ҳам 737, аммо кўнгилочар тизими жуда яхши экан. Ишлаши тез, экрани катта. Аммо Канада ичида, Торонтодан Калгарига қарийб 3 соат учиш унча ёқмади.
Мана шунақа гаплар.
@zambarakning_oqi