Forward from: Psixologik kitoblar, metodlar
ЧУМОЛИЖОН...
Баданимни чимчилаган чумолижон,
Ошиқмагин-тандан ҳали чиқмади жон.
Сабр қилсанг оқ ювишиб, оқ тарашиб,
Ҳузуринга етказишар оқ дастурхон.
Кўзларимнинг нури ҳали сўнгани йўқ,
Кипригимга оқ шарпалар қўнгани йўқ.
Жоним ўзин хожасини тилаб турар,
Фаришталар даъвосига кўнгани йўқ.
Сабр қилгин, дарчаларим бекилгунча
Қабрим узра ёр - дўстларим эгилгунча.
Сабр қилгин, базминг яна ширин бўлар,
Бизга атаб уч-тўрт сура ўқилгунча.
Сабр қилгин, мункар накир кетгунича,
Сабр қилгин, руҳим Кўкка еггунича.
Таним расо етилгунча сабр қилгин,
Сабр қилгин, қирқим куни ўтгунича. '
Яратганга шукроналик саломингман,
Ризқинг тилаб айтолмаган каломингман.
Аврасалар бериб қўйма илонларга,
Умринг бўйи ёлғиз сенинг таомингман.
Чумолижон жисми зорим тўйиб егин,
Энг аввало, юрагимни ўйиб егин.
Бу дунёда бир қиз сени дуо қилар,
Севолмаган жойларини суйиб егин..
Толмай егин оқшомдан то саҳаргача,
Бўсалардан дуниб қолган шакаргача.
Чанқаб қолсанг томчи сувга зор бўлмайсан,
Кўзларимниг ёши тинмас махшаргача.
Иймони бут бандаларга ўлим ширин,
Нопок ишга узалмаган қўлим ширин.
Ҳаммасидан Яратганнинг зикрин килган,
Шукрин қилган дилим ширин - тилим ширин.
«Бисмиллоҳ...» сиз томоғингдан ошинг ўтмас,
Кўксимдаги оловларсиз қишинг ўтмас.
Ёлғизгина қароғимда қотиб қолган,
Бир санамнинг сувратига тишинг ўтмас.
Омон ўтгин Ҳақнинг йилу-ойларидан,
Сўриб ётгин тилгинамнинг мойларидан.
Йўқлаб келса бағри тош қиз мазоримга,
Қувлаб солгин тишлаб нозик жойларидан.
Ғанижон ХОЛМАТОВ
Баданимни чимчилаган чумолижон,
Ошиқмагин-тандан ҳали чиқмади жон.
Сабр қилсанг оқ ювишиб, оқ тарашиб,
Ҳузуринга етказишар оқ дастурхон.
Кўзларимнинг нури ҳали сўнгани йўқ,
Кипригимга оқ шарпалар қўнгани йўқ.
Жоним ўзин хожасини тилаб турар,
Фаришталар даъвосига кўнгани йўқ.
Сабр қилгин, дарчаларим бекилгунча
Қабрим узра ёр - дўстларим эгилгунча.
Сабр қилгин, базминг яна ширин бўлар,
Бизга атаб уч-тўрт сура ўқилгунча.
Сабр қилгин, мункар накир кетгунича,
Сабр қилгин, руҳим Кўкка еггунича.
Таним расо етилгунча сабр қилгин,
Сабр қилгин, қирқим куни ўтгунича. '
Яратганга шукроналик саломингман,
Ризқинг тилаб айтолмаган каломингман.
Аврасалар бериб қўйма илонларга,
Умринг бўйи ёлғиз сенинг таомингман.
Чумолижон жисми зорим тўйиб егин,
Энг аввало, юрагимни ўйиб егин.
Бу дунёда бир қиз сени дуо қилар,
Севолмаган жойларини суйиб егин..
Толмай егин оқшомдан то саҳаргача,
Бўсалардан дуниб қолган шакаргача.
Чанқаб қолсанг томчи сувга зор бўлмайсан,
Кўзларимниг ёши тинмас махшаргача.
Иймони бут бандаларга ўлим ширин,
Нопок ишга узалмаган қўлим ширин.
Ҳаммасидан Яратганнинг зикрин килган,
Шукрин қилган дилим ширин - тилим ширин.
«Бисмиллоҳ...» сиз томоғингдан ошинг ўтмас,
Кўксимдаги оловларсиз қишинг ўтмас.
Ёлғизгина қароғимда қотиб қолган,
Бир санамнинг сувратига тишинг ўтмас.
Омон ўтгин Ҳақнинг йилу-ойларидан,
Сўриб ётгин тилгинамнинг мойларидан.
Йўқлаб келса бағри тош қиз мазоримга,
Қувлаб солгин тишлаб нозик жойларидан.
Ғанижон ХОЛМАТОВ