Иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга дарс қандай тақсимланади?
Биринчи мутахасислиги нопедагог бўлган ва иккинчи мутахасислик сифатида педагогик соҳада ўқиётган талабаларга дарс берилиши керакми тарзидаги саволларга умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.
Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куниги № 3271-сонли “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.
Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Яқинда (Президент маърузасида хорижий тилдан С1 сертификатига эга талабаларга 2 курсдан ишлаши мумкинлиги ҳақида фикирлар билдирилди аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган. )
Юқоридаги нормаларга кўра тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3 курс талабаси дарс беришга ҳақли бўлади.
📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii