МЕН АВТОМОБИЛ ҲАЙДАШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНМАН ШУНИ ҲАЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ? Ассаломуалайкум Мени ҳайдовчилик гувоҳномани 18 ойга автомобиль бошқариш хуқуқидан чекланган 136-моддага асосан, Энди чеклов муддатидан олдинроқ гувоҳномани қандай хуқуқий йўл билан олсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат.
📍ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
Кодекснинг 343-моддасига кўра, Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.
Яъни, агар сиз белгиланган 18 ой жазони энг камида яримини ўтаган бўлсангиз, ва ушбу муддат ичида намунали хулқ кўрсатиб (масалан, ҳеч қандай жаримага тортилмаган, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган), суд томонидан қўлланган жаримани тўлаган бўлсангиз жазойингиз муддатидан олдин тугаши мумкин.Аммо, судга илтимос билан мурожаат қилувчи шахс сиз эмас, балки, корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти бўлиши кераклиги моддада белгиланган. Шу сабабли, агар юқоридаги шартлар бажарилган бўлса, МФЙ ёки ишхонангиз маъмурияти судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii