⁉️Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак!
Савол: Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 6-мактабнинг Рус тили ўқитувчисиман. Тоифам мутахассис. Мен 2022 йил иккинчи тоифадан, мутахассисга тушдим. Энди навбатдан ташқари топшираманми ё мажбурийгами?
📍Жавоб: Албатта навбатдан ташқари топширасиз, сабаби 2022 йилда Сизнинг тоифангиз туширилган бўлса, демак 2022 йилги аттестация Сиз учун навбатдаги-мажбурий бўлган.
Низомда "Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши" -белгилаб қўйилган. Сиз 2022 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этгансиз. Энди Сиз учун навбатдаги мажбурий аттестация 2027 йилда бўлади. 2027 йилга қадар эса ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.
Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii