❓Фирибгарлик ҳолатлари: иқтисодий ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қиламиз?
2024 йилда Омбудсманга иқтисодий ҳуқуқлар бўйича 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Улардан 9 фоизи фирибгарлик билан боғлиқ бўлиб, шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Айниқса, фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредитлар олиш ҳолатлари жиддий муаммо бўлиб қолди.
Масалан, 2023 йилда бундай ҳолатлар 110 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошиб кетган. Бундай ҳолатларда фирибгарлар ўзини "Click" компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотлардан фойдаланиб онлайн кредитлар расмийлаштирган. Ҳатто бир шахс номига 5-6 та банкдан кредит олиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
📌 Мурожаатларнинг аксарияти бўйича терговчилар тижорат банкларига фуқаролар кредит маблағларидан фойдаланмаганини инобатга олиш ва улардан қарздорликни талаб қилмаслик бўйича топшириқлар юборган. Аммо, шунга қарамай, айрим банклар алданган фуқаролардан кредитни тўлашни талаб қилишда давом этмоқда. Омбудсман томонидан судларга киритилган 5 та даъво аризаси ортидан бир нечта кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилди. Бир фуқаронинг номига олинган кредит маблағи унга қайтарилди ва маънавий зарар ундирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)
📨Савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii