КОНТРАКТ ПУЛИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИНМИ?
Боқувчисини йўқотган нодавлат олий таълимда ўқиётган талабага давлат томонидан контракт пулини 50% ни тўлаб берадими. Қайси асосда.
📍ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори билан муҳтож қизлар, шунингдек боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларга таълим олишда қўшимча кафолатлар белгиланган.
Хусусан, базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.
Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.
Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:
2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади.
Кўриб турганингиздек, боқувчисини йўқотган аёл-қизларнинг тўлов контракт суммаси улар давлат олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса тўлаб берилади. Нодавлат ОТМларда ўқийдиган хотин-қизлар учун бундай имтиёз/кафолат белгиланмаган.
📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii