Кафил бўлиш бу текин хизмат ё мажбурият эмас
Ижтимоий тармоқларда касби ўқитувчи бўлган, танишининг илтимосига кўра автокредит учун кафил бўлиб ўтган фуқаронинг дардлари айланиб юрипти. Қарздор кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилни гаровга олинмасдан туриб сотиб юборган. Натижада, кафил емаган сомсасига - қарздорликни тўлаб юришга мажбур бўлмоқда. Шундай оғир ҳолатга тушмаслик учун, тушганда эса қандай чора кўриш учун нима қилмоқ керак?
Аввало айтиш керакки, Ўзбекитсонда кредит ҳисобига олинаётган автомобилнинг гаровга олинмай қолиши энг катта рисклардан бири. Чунки Ўзбекистон шароитида автомобиль тўлов амалга оширилгач, 3-6 ойда чиқади. Автомобиль салондан чиққанидан кўпинча банклар кечикиб хабар топади.
Ақлли банклар фойда ортидан қувмай, автомобиль қийматининг дастлабки взнос билан ҳисоблаганда 50 фоизини тўламоқда. Қолгани автомобиль салондан чиққанидан кейин. Табиийки, қарздор банкка келишга мажбур бўлади. Vin код билан автомашина идентификацияланади.
Шунинг учун автокредит учун имкон бўлса кафил, ҳатто вақтинча кафил бўлманг.
Юзхотирчилик, андиша важлари сизни қийнаётган бўлса, етти ўлчаб бир кесинг, кафилликка рози бўлганда ҳам буни бепул амалга оширманг, ундан кейин мабодо кредитни тўлашингизга тўғри келса, регресс ҳуқуқингиздан фойдаланинг. Қарздор учун тўланган ҳар бир сўмни қарздордан, унинг мулкидан талаб қилишга ҳақлисиз.
Кредит қайтарилмаслиги риски суғуртаси росмана бозор нархи 3-5 фоизни ташкил этади. Кафилликнинг йиллик реал бозор қиймати, сиз қарздорга жуда яқин муносабатларда бўлсангиз ҳам, кредит танининг 2 фоизидан кам эмас.
Шартномада буни акс эттиринг. Қарздор рози бўлмаса, демак ё унинг тўлиқ қобилияти йўқ, ёки потенциал муттаҳам ёки алдоқчи.
Айтгандай, кўпчилик биргаликдаги қарздорлик ва кафилликнинг фарқига бормайди. Биргаликдаги қарздорликда тўланган қарзни талаб қилиш регресс ҳуқуқи йўқ. Бу қарз тўлаш учун қулликга ёлланиш сингари.
Биргаликдаги қарздорликка агар қарздор ота-онангиз, фарзандингиз, ака-укангиз, турмуш ўртоғингиз, боринг ана севган ёрингиз бўлсагина розилик билдиринг.
Буйрагингизни кимга бера оласиз?
Биргаликдаги қарздорлик ҳам шу. Биргаликдаги қарздорликни расмийлаштиришда кафилликдан ҳам кўра кўпроқ эҳтиёткор бўлинг.
Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii