#Бизнес_солиқ
Таълим бизнеси билан шуғулланувчиларга қандай солиқ имтиёзи бор. (Постни ўқиб бу бизнесдагилар солиқ тўлайдими ўзи деган ҳаёлга борасиз)
Республикамизда таълим бизнеси билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун яхшигина имтиёзлар берилган. Мазкур постимизда таълим муассасалари учун берилга солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтириб ўтаман.
Биринчи навбатда, ҚҚС дан тўлиқ озод этилган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 243-моддасининг 10-бандига асосан ҚҚС дан тўлиқ озод этилади. Бу дегани сиз ўқув маркази бўлиб фаолият юритсангиз, яъни НДС тўламайсиз.
Иккинчидан, Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан таълим ташкилотлари ер солиғидан ҳам озод этилган, яъни таълим ташкилоти бирор бир бинога эгалик қилса, у мол-мулк солиғи билан бирга ўша бино эгаллаган ҳудудга бўлган ер солиғидан ҳам озод этилади.
Учинчидан, Солиқ кодексининг 414-моддаси биринчи бандига асосан таълим ташкилотлари мол-мулк солиғидан ҳам озод этилади.
Тўртинчидан, Солиқ кодексининг 337-моддасига кўра нодавлат таълим ташкилотлари фойда солиғини тўлашдан ҳам озод этилган.
Нодавлат таълим муассаси дейилганда ўқув марказидан тортиб олий таълимгача ва ундан кейинги таълим билан шуғулланувчи барча ташкилотлар назарда тутилади. Боғча, мактаблар ҳам шунинг ичида.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈