YURIST MASLAHATI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#Бизнес_солиқ
Fuqarolar qanday holatda o‘z ko‘chmas mulkini sotishdan olingan daromaddan soliq to‘laydi?

Jismoniy shaxslarning quyidagilarni sotishdan olingan daromadiga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i hisoblanadi:
▫️noturar joylarini;
▫️36 kalendar oydan kam muddatda mulkida bo‘lgan turar joylarni.
👉Soliq kodeksining 378-moddasi

Turar joy jismoniy shaxsning mulkiga, xususan, meros yoki xadya tartibida yoxud oldi-sotdi shartnoma asosida o‘tganligidan qatʼiy nazar 3 yil ichida sotilsa, daromad solig'i to‘lashi lozim.

Jismoniy shaxsning mulkida 3 yildan ko‘p muddatda bo‘lgan turar joylarni sotishdan olingan daromadlariga soliq solinmaydi va 3 yillik muddat soliq to‘lovchining mulkida bo‘lgan har bir obyekti bo‘yicha alohida hisoblanadi.

Jismoniy shaxs mulkida 3 yildan kam muddatda turar joyni sotishdan olgan daromadlari to‘g‘risida doimiy yashash joyidagi soliq organiga hisobot yilidan keyingi yilning 1-aprelidan kechiktirmay (Soliq kodeksining 397-moddasi), jami daromadlari to‘g‘risida deklaratsiya taqdim etishi va daromad solig‘i summasini 1-iyunga qadar to‘lashi lozim. (Soliq kodeksining 398-moddasi)

My3.soliq.uz saytidan jami daromadlar to‘g‘risidagi deklaratsiyani elektron shaklda taqdim etish mumkin.

Shuningdek, jismoniy shaxsning mol-mulkini sotishdan olingan daromadlari mazkur mol-mulkni hujjatlar bo‘yicha sotib olish va sotish qiymati o‘rtasidagi oshgan qismi sifatida aniqlanadi. Ko‘chmas mulkni olish qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud bo‘lmagan taqdirda, kadastr qiymati bilan sotish narxi o‘rtasidagi ijobiy farq daromad deb eʼtirof etiladi.
👉Soliq kodeksining 375-moddasi 4-bandi

Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i stavkasi – 12%.
👉Soliq kodeksining 381-moddasi

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️Корпоратив муносабатларда бюрократиянинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1025-сон, 07.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

🔹унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

🔹юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

🔹корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

🔹масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

🔹хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

🔹қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилади


Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

1 фоизлик ижтимоий солиқ имтиёзи
механизми сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланилади.


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетмоқда
.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Президент банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифини маъқуллади.

Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бино иншоотларга коммунал тизимларни улаш мумкин эмас

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилмоқда ходимлар тақдири нима бўлади?


Президентининг 30.01.2025 йилдаги ПФ-15-сонли фармони билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиши белгиланди. Корхона тугатилаётганда ҳодимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилмаган тарзда амалга оширилиши керак. Фармоннинг 10-бандига кўра янги киритилаётган Ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими, Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ва ҳудудий яйлов хўжаликларининг штат бирликлари тугатилаётган Ипакчилик қўмитасининг 26 та штат бирлиги ҳамда Ветеринария қўмитасининг мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади.

Шунчаки меҳнат шартномасини бекор қилиб қайта ишга олмаслик меҳнат қонунчилигини қўпол бузилиши ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati  👈


Ротатция (ходимнинг иш жойини ўзгартириш) масаласида батафсил.

Бу мавзу бизга меҳнат низоларида келаётган мурожаатларнинг кўп қисмини ташкил қилмасада, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кўп марта бузиладиган муносабат ҳисобланади. Мазкур пост иш берувчилар томонидан ходимнинг иш жойини ўзгартиришда йўл қўйиладиган хатоликлар ва мажбуриятлари ҳақида бўлади.

Биринчи йўл қўйиладиган хатолик меҳнат шартномасини расмийлаштришда. Аксарият ҳолатларда ходим бошқа ишга ўтказилганда эски жойи билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, янгидан меҳнат шартномаси имзоланади. Масалан, ХТБ бўлими бошлиғи бир тумандан бошқасига раҳбар бўлмоқда, меҳнат шартномаси бекор қилиниб қайтатдан тузилмоқда. Бу ҳолат “ходимнинг иш жойини ўзгартириш” деб номланади ва Меҳнат кодексининг 148-моддаси бу ходимнинг иш жойини ўзгартириш тартибини белгиловчи модда билан тартибга солинади. Мазкур вазиятда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмай қўшимча келишув тузилади. Иш берувчи ходимни ротация қилишдан олдин бу модданинг битта ўқиб чиқиши керак.

Иккинчи йўл қўйиладиган ҳатоликлардан бири, МК 148-модданинг 3-қисмига кўра Агар муайян иш жойидаги иш меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган бўлса, иш жойини ўзгартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Яъни ходимнинг иш жойи ва лавозими унинг меҳнат шартномасида акс этганган бўлса, иш жойини ўзгартиришда ходимнинг розилини олиш шарт. Бироқ кўп ҳолатларда розилик олинмайди.

Шундай экан ходимларни иш жойини ўзгартиришда МК қолидаларига риоя қилиш лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati  👈


#Бизнес_солиқ
Бинонинг ремонтига кетган харажатлар фойда солиғидан чегириладими?


Фуқаро мурожаати: Ижарага олган бинони ремонт килдирсак Кейин шу ремонт килишга сарфланган харажатларни фойда солиғидан чегирса бўладими?

📍ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида" ги Қонунининг 11-моддасига асосан Ижарачи, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир. Ижарага берувчидан ушбу ўзгаришларни амалга ошириш учун рухсат олиш керак. Акс холда мазкур моддага асосан Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтади.

Солиқ кодекси 309-моддаси 2-қисмига кўра Солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш учун амалга оширилган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқий чиқимлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади.

Агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада (қарз олувчи ва қарз берувчи ўртасидаги шартномада) ижарага олувчининг (қарз олувчининг) харажатлари ўрнини ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаш назарда тутилган бўлмаса, ушбу модда қоидалари ижарага олувчининг (қарз олувчининг) мазкур харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади. Яъни фойда солиғидан чегирилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati  👈


#Кадровик
Ходим 6 ой ўтмасдан таътилга чиқса бўладими?

Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.

Яъни модда шуни кўрсатяптики, ходимга биринчи йил учун меҳнат таътили бериш ҳуқуқи 6 ойдан кейин вужудга келсада иш берувчи ва ҳодим ўзаро келишган ҳолда бу таътилни 6 ойга етмаган тақдирда ҳам бериши мумкин. Яъни бу ерда ходимни ишга кирганига 6 ой бўлмасада тўлиқ меҳнат таътили беришга жиддий тўсиқ мавжуд эмас.

Мазкур модданинг 2-қисмига кўра, Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йили тугагунига қадар ушбу таътилни бериш шарти билан олти ой ишламасидан илгари ёки ундан кейин берилиши мумкин. Яъни биринчи бор ташкил этилган корхоналарда ҳам иаътил 6 ой ўтмасдан берилиши мумкин.

Мазкур модданинг 3-қисмида қуйидаги ходимарнинг уларнинг ҳоҳишига кўра 6 ой ўтмасдан таътил берилади:
👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга. Яъни бу учинчи қисм бўйича, келишув шарт эмас. Агар ходим ҳоҳласа иш берувчи таътил беришга мажбур.

Ҳақ тўалш масаласига тўхталсак, Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади. Яъни таътил ҳам тўлиқ пули ҳам тўлиқ тўланиши керак.

Агар ходим таътилни тўлиқ олиб ишдан бўшаб кетса, нима бўлади? Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисм 6-бандига асосан ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун пул ходимнинг розилигидан қатъий назар ушлаб қолинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat  гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati  👈


❗️Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади


“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

❕ Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

🗓 2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;

❕Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

🔹Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Отабек ака, менинг ҳам хавотирим шундан келажакда бутун Республика ерлари қайта аукционда сотиладигандек.

Фермерлар ерини яна "ихтиёрий" топширадими? Топширишдан бош тортишса-чи?

Ҳужжатнинг энг қизиқ жойи 4-бандидан бошланади.

Унга кўра, фермер хўжалиги ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоизидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиши керак. Қолган 20 фоиз ер майдони фермер хўжалигининг ўзига янги тажриба асосида яна 49 йилга ижарага берилади. Бунинг учун фермер хўжалиги ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ер участкаси норматив қийматининг 50 фоиз миқдоидаги маблағни 15 кун ичида тўлиқ тўлаши зарур.

Юқоридаги қоидалар Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятининг 6 та туманида қўлланилишига розилик берилган (3-илова).

Тўғриси, мен билмадим, қайси фермер хўжалиги ўз ихтиёри билан ерининг 80%ини топшириб, яна қолган 20%ига ижара тўлашга рози бўлади? Уни бунга ундайдиган мотивлар нима бўлиши мумкин? 80% деган рақамлар қаердан келди, 20% рақами кимдан чиқди? Бу амалдаги қонунчиликка, мулк ҳуқуқини ҳимоя этадиган нормаларга қанчалик тўғри келади? Ер ислоҳоти имижи ва репутациясига қандай таъсир кўрсатади. Одамлар кейин доимийга айланадиган бу ғаройиб тажриба натижаларига ишонадими? Ўзи умуман, кимдандир ерни олиб қўйиб, бошқасига бериш орқали самарали мулкдор яраладими?

Ҳужжатнинг кичик бандларидан бирида фермерлар бунга "қизиқиш билдирган тақдирдагина амалга оширилиши" кўрсатилган. Лекин биз биламизку, суд йўқ, қонун йўқ, ҳокимлар яккаҳукмронлиги ўрнатилган жойларда фермерларга нисбатан қандай маъмурий босимлар ишлатилишини? Фермерлар рози бўлмаса, ҳокимиятга қарши курашда уларнинг имкониятлари ва ресурслари тенг эмаслигини била туриб, бу авантюрага бориш мумкинми ўзи?

Беихтиёр, 2003 йилдан 2016 йилгача аввал йириклаштириш, кейин майдалаштириш, кейин мақбуллаштириш баҳонасида фермерлардан ерни тортиб олиш бўйича қўлланилган ойболта чоралари эсга тушади. Қўрқади одам, наҳотки яна бир думалаб ўша усулларга қайтмоқдамиз?

Наҳотки, йиллар давомида ер майдонига турли ва тинимсиз ўзгартириб борилган ҳуқуқлар орқали эгалиб қилиб келган, шунча яхши ва ёмон замонларнинг ва зўравонларнинг чиғириғидан омон чиққан фермер хўжаликларининг Ер ислоҳоти пайтида устувор ҳуқуқини таъминлаш мумкин эмас?

Ҳа, ҳужжатнинг бешинчи банди мазкур тажриба тизимнинг 2025 йил кузги мавсумдан бошқа ҳудудларга ҳам тадбиқ этиш имкониятини беради. Ҳаммаси ҳали олдинда.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


Тахминларимиз тўғри чиқмоқда ўз ихтиёри билан ер участкасининг 80 фоизини топширган хўжалик ерларини аукционга чиқариш билан боғлиқ жадвалда кўрсатилган контурларда шундай ерлар борки, у ердаги ижарачилар бугун ердан фойдаланишмоқда, ижара шартномаси бекор қилинмаган. Бизга бу масалада мурожаат қилишмоқда

Умид қиламизки, шундай ер ижарачиларининг ерлари қароқчилардек тортиб олинмайди. Ерга бўлган ижара ҳуқуқини бекор қилишнинг қонунда белгиланган тартиби бор.

Қандай қилиб ижарачиси бор ва фойдаланишдаги (ҳали ижара шартномаси бекор қилинмаган) ерларни Президент ҳужжатига киритиб юборишган?

👉 @yuristlar_maslahati 👈


💸Buxgalteriya orqali qanday qilib
$1 000 daromad qilish mumkin?


Man Sevara Mukhamedova 15 yillik tajribaga amaliyotchi buxgalterman

Ushbu savolga javobni 3 kunlik online marafonimda ko'rib chiqamiz

Ushbu marafondan keyin siz Buxgalteriya haqida to'liq tushunchaga ega bo'lasiz

Marafon albatta bepul, lekin vaqt cheklangan, shuning uchun quyidagi link orqali hoziroq ro'yxatdan o'ting

https://t.me/+C9zDuqhkPStiNzhi


Ер қонунчилиги бўйича энг кўп учрайдиган саволга жавоблардан

Кўпчиликда вазият шундайки, бундан 5-10 йил олдин ҳоким қарори асосида ер берилган, аммо бу ер фуқаро ёки тадбиркор томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмай фойдаланиб келган. У ерда фуқаро бирон бино иншоот қурмаган ёки қурган бўлса-да, 2018 йилдан кейин қурган. Ва бунинг натижасида янги қабул қилинган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонун менга тегишли эмас деган тушунчага келган.

Чунки, ҳудудлардаги кадастр ташкилотлари кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказа олмаслигини айтиб, бу фуқароларнинг янги қонун қабул қилишини кутишни сўраган. Қонунда эса 2028 йилдан аввал қурилган бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи берилиши айтилмоқда.

Агар фуқаро ёки тадбиркорнинг ерни олганлик тўғрисида ҳужжат бўлса (архивдан олинган бўлса ҳам) аввал мазкур олинган ерни давлат рўйхатидан ўтказиб, сўнг у ерда қурилган мулкнинг давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти бор, гарчи 2018 йилдан кейин қурилган бўлса-да.

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қоннинг 11-моддасига асосан биноларга, иншоотларга, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди. Яъни шахс ерни давлат рўйхатидан ўтказиши лозим.

Агар сизнинг қўлингизда ер олингани тўғрисидаги ҳужжат бўлиб, у давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, бу вазиятда давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб кадастр ташкилотига мурожаат қилиш лозим.

Ер кодексининг 4-5-бандларига кўра Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
👉 давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
👉 давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги.

Агар сизда мазкур икки ҳолатдан бири мавжуд бўлмаса, ерингизни кадастр ташкилоти рўйхатдан ўтказиши шарт. Шундан кейин сиз мулкингизни ҳам давлат рўйхатидан ўтказиб, мулк ҳуқуқини олишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Бизнес_солиқ
2025-yil 1-maydan tadbirkorlar tan olgan soliqqa oid huquqbuzarliklar bo‘yicha soliq organi tadbirkorlarning banklardagi hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalarni to‘xtatib qo‘yish tartibi joriy etiladi:

◽️tadbirkor soliqqa oid huquqbuzarlikni tan olganda, soliq organi mustaqil ravishda bank operatsiyalarini to‘xtatib qo‘yishi mumkin.
◽️tadbirkor soliqqa oid huquqbuzarlikni tan olmagan va e'tiroz bildirgan taqdirda, amaldagi tartibga muvofiq sud tomonidan hal etilishi belgilanmoqda.

❗️Ushbu tartib Soliq kodeksiga tegishli o‘zgarishlar kiritilganidan keyin amaliyotga joriy etiladi.
👉Soliq kodeksi
2- va 75-moddasi

Amaldagi tartib qanday?

Soliq to‘lovchilar soliq hisobotlarini belgilangan muddatdan keyin 10 kun ichida taqdim etmaganda, bankdagi hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalari to‘xtatib turiladi.

◽️Soliq organi faqat 10 kundan ko‘p bo‘lmaganda hisobvaraq operatsiyalarini to‘xtatib turishi mumkin.
◽️10 kundan ko‘p bo‘lganda, faqat sudning qarori asosida amalga oshiriladi.
👉 Soliq kodeksi 111-moddasi

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Ходимнинг жами йиллик таътили 32 кун, шундан 20 кун таътил олиб қолганини пуллик компенсация қилиб олса бўладими?

МКнинг 234-моддаси 2-қисмига кўра Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

Бу ерда тушунтириб ўтишимиз керак ходимлар пуллик компенсация ходимнинг хоҳишига кўра деган тушунчани нотўғри тушуниб олмоқда. Яъни бу ерда ходим ариза ёзса, унга иш берувчи пуллик компенсация тўланиши шарт дегани эмас. Бу ерда иш берувчи ҳам рози бўлиши керак. таҳлил қилинаётган вазиятда ходим МК 217-модда талаби бўйича 21 календар кун меҳнат таътилида бўлиши шарт. Қолган қисмини иш берувчи билан келишиб пулли компенсацияга алмаштирса бўлади.

Эслатиб ўтиш керак. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. (МК 234-м-3-қ)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Binance крипто-биржаси (CoinPay билан қўшма платформа) Ўзбекистонда расман иш бошлади.

“Эндиликда фойдаланувчилар банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали криптоактивлар билан операцияларни хавфсиз ва қулай тарзда амалга оширишлари, миллий валютадаги маблағларни депозитга қўйишлари ва ечиб олишлари мумкин”, дейилади хабарда.

👉 @yuristlar_maslahati 👈


#Кадровик
Ойлик маоши бўйича кўпчилик ёзаётганди

Кўпчилик ойликлар тушиши билан боғлиқ муаммо ҳақида ёзишмоқда. Банкларда январь ойидан янги тизим ишга тушган картангизга пул тушмасдан кредитга ечиб олиш имконини берадиган. Бунинг сабаби ходимларнинг тўланмаган кредитлари мавжуд бўлиб, ушбу кредит тўловларини ечиб олиш жараёни банкларда тезлашган. Бизга ойлик маошлари кредит тўловлари ушлаб қолинган ҳолда тушаётгани ҳақида хабар қилишди. Бу тизим банклар томонидан январь ойидан жорий этилибди. Ойлик кам тушса кредитга йўлда ушлаб қолинган бўлади.

👉 @yuristlar_maslahati 👈

54k 1 824 118
20 last posts shown.