#dolzarb_mavzu
Аутстаффинг ҳақида оддийроқ тушунтириш беришимизни сўрашибди.
Масалан, сизнинг фирмангиз бор. Фирмада қўшимча фаолият йўлга қўймоқчисиз: мисол учун, савдо ва маркетинг ишларини жорий қилмоқчисиз. Тахминан 20 га яқин ходим ишлаши режаланмоқда бу йўналишда.
Лекин, сиз 20 та ходимни ишга қабул қилиш, улар билан алоҳида меҳнатга оид ҳужжатлар расмийлаштириш, уларга ҳар ойда 2 мартадан ойлик иш ҳақи тўлаш, иш ҳақи бўйича даромад ва бошқа солиқларни ҳисоб-китоб қилиш, доимий равишда меҳнат таътилларини бериш, у лавозимдан-бу лавозимга ўтказиш, интизомсиз ходимларни жазолаш, интизомлиларини рағбатлантириш, касаллик варақасида бўлганларга, ҳомиладор ва ёш болали ходимларга нафақа пулларини тўлаш каби ортиқча ташвишлардан халос бўлмоқчисиз.
Шундай вазиятда сиз аутстаффинг хизматларини кўрсатадиган Аутстаффер компанияга мурожаат қиласиз ҳамда ундан савдо ва маркетинг хизматлари билан шуғулланадиган 20 та малакали ходимларини вақтинча фирмангизга юборишини сўрайсиз. У таклифингизни қабул қилади ҳамда сиз ва ўша компания ўртангизда АУТСТАФФИНГ ШАРТНОМАСИ тузилади.
Ушбу аутстаффинг шартномасига асосан сиз Қабул қилувчи, нариги компания эса Аутстаффер сифатида иштирок этади. Аутстаффер шартнома билан олган мажбуриятига асосан 20 та малакали ходимини сизнинг фирмангизга савдо ва маркетинг хизматларига оид меҳнат вазифаларини бажариш учун юборади. Ушбу ходимлар сизда худди ўз ходимингиз каби меҳнат фаолиятини амалга оширадилар. Бироқ, сиз улар билан алоҳида меҳнат шартномаси тузмайсиз, ёки уларни ишга қабул қилмайсиз. Уларни сизда ишлашига оид асосий ҳужжат юқоридаги аутстаффинг шартномаси ва ҳалиги аутстаффер компаниянинг ушбу ходимлар билан тузган меҳнат шартномалари бўлади.
Яъни, ушбу 20 та ходим уларнинг иш берувчиси ҳисобланган аутстаффер компания томонидан сизга юборилади, ходимлар сизда сиз жорий қилган янги йўналишда меҳнат вазифаларини бажаради, сиз эса ҳалиги аутстаффер компанияга ҳар ойда аутстаффинг хизмати учун ҳақ тўлаб борасиз. Мос равишда ушбу ходимларга ойлик иш ҳақларини сиз эмас, балки уларнинг ҳақиқий иш берувчиси ҳисобланган аутстаффер компания тўлаб боради.
Натижада сиз 20 та ходимнинг ҳар бири бўйича меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳар бири бўйича иш ҳақи тўловларини тўлаш ва шунга ўхшаш катта бир юкламадан қутуласиз. Мана шу нарса аутстаффингнинг мазмун ва моҳиятидир.
Ғалатироқ бўлса ҳам айтиб ўтаман, бу худдики бир компания томонидан ўз ходимларини бошқа бир компанияга вақтинча ижарага бериб туришга ўхшайди.
P/S: Масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига ҳали алоҳида тўхталаман. Бу мавзуда сизга батафсилроқ маълумот бериш ниятим бор. Айтмоқчи, биринчи мақола 👉бу ерда.
👉@yuristkadr