МИБ ва Ғазнадагиларнинг юраги шунчалик каттами?
Бир вазирликдан ходим фойдасига катта миқдорда иш ҳақи ундириш ҳақида суд қарори чиққан. Ижро варақа Шайхонтоҳур МИБга берилган. Давлат ижрочилари ундирувни вазирликнинг ғазначиликдаги ҳисоб-варағидаги пул маблағларига қаратган. Шу туришда бир-икки кунда ҳаммаси ҳал бўладигандек.
Лекин бундан буёғига бошланган ўйинларни қаранг. Вазирлик юқори судга апелляция шикояти бериб, ижрони тўхтатиб туришни илтимос қилган. Лекин суд вазирликнинг илтимосини қаноатлантирмаган ва ижрони тўхтатмаган. Майли, вазирликнинг шикоят бериш ҳуқуқи бор, буни тушунамиз.
Бироқ, бизнинг Шайхонтоҳур туман МИБдаги акаларимиз, тўғрироғи, туман МИБ бўлими бошлиғи Ғазначиликка кўз кўриб қулоқ эшитмаган бир хат юборибдилар. Ғазначиликдаги нариги акаларимиз эса шу хатни асос қилиб ижрони тўхтатиб қўйибдилар. Эътибор беринг, бу вазиятда суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ҳеч қандай асос мавжуд эмас.
Бу ердаги ўйинни қарангки, МИБ бошлиғи ўзининг Ғазначиликка берган хатида иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш (яъни ходимнинг иш ҳақини ўтказиб бериш)да “апелляция судининг апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилинганлиги ва суд мажлиси апелляция суди 2025 йил 4 февраль куни соат 9.30 га белгиланганлигини инобатга олиш”ни сўраган.
Ғазначилик қўмитаси ҳам шу ўйининг иштирокчиси сифатида гарчи ноқонуний бўлсада, ижрони тўхтатиб қўйган. Ваҳоланки, суднинг ажримида ижрони тўхтатиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва суд ижрони тўхтатмаган. Одатда ва қонун бўйича МИБдагилар бундай ҳолатларда суд қарори ижросини ҳаётда тўхтата олмайди, ёки банкка ва ғазначиликка мана бунақа ўйинчи хатларни ҳам юбора олмайди. МИБдагилар ҳалиги ходимга “йўқ, биз ижрони тўхтатмаганмиз, шунчаки хат чиқарганмиз холос” деяпти экан. Ие, одамлар шунчалик аҳмоқми? Сизлар Ғазначиликка суд ҳужжати ижросини бажаришни ва ижро ҳужжатидаги пулни туширишни қаъий талаб қилиш шарт бўлган вазиятда, бунинг акси сифатида “хи, хи, хи, шошманглар, манов кунга суд белгиланибди” деб хат берганингиз, қонунбузарликнинг ўзику.
Қотиб қолдим тўғриси. Мажбурий ижро бюроси ва Ғазначиликнинг бугунги кундаги аҳволини кўринг. Шунақа, қаловини топсанг, қорни ҳам ёндириш мумкин бўлган жой бўлиб қолдими бу ташкилотлар?
👉@yuristkadr