Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️2024 йилдан Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотларининг айланмаси 12,4 %ни ташкил қилди
📄Статистик маълумотлар асосида Ўзбекистон бўйлаб ноқоунинй тамаки маҳсулотлар айланмаси қайси ҳудудларда нисбатан кўпроқ бўлганлигини солиштириб чиқамиз.
➖Наманган вилояти - 38,8%;
➖Фарғона вилояти - 24,5%;
➖Андижон вилояти - 11,2%;
➖ Жиззах вилояти - 18,2%;
➖ Навоий вилояти -12,8%;
➖Қашқадарё вилояти - 9,7%.
✏️ Бу ҳали ҳаммаси, ҳисоб-китобларга кўра ушбу контрабанда тамаки маҳсулотлари ортидан 2024 йилда давлат бюджети таҳминан 500 млрд сўм йўқотган. Бу кичкина пул эмас, бу пулларга ўнлаб ижтимоий объектлар қуришимиз мумкин эди, таълим ёки тиббиёт сифатини оширишимиз, халқимиз учун фойдали ишларни амалга оширишимиз мумкин эди. Контрабандага қарши курашиш - жамиятимизнинг барқарор ривожланиши учун муҳим вазифа
Бугунги кунда мамлакатимизда ноқонуний товар айланмасига қарши кураш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Контрабанда фаолияти нафақат давлат иқтисодиётига, балки фуқароларимиз саломатлигига ҳам жиддий хавф туғдиради. Сифатсиз ва назоратсиз маҳсулотлар аҳоли саломатлигига зарар етказиши, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини пасайтириши мумкин. Ҳар бир фуқаро ўз ҳаракатлари билан ноқонуний савдога қарши курашда муҳим ўрин тутади. Бу борада биз қуйидаги масъулиятли қадамларни қўйишимиз лозим:
➖Шубҳали маҳсулотларни сотиб олишдан воз кечиш;
➖Ноқонуний савдо ҳолатлари ҳақида тегишли органларга ўз вақтида хабар бериш;
➖Фақат расмий дўконлар ва савдо нуқталаридан харид қилиш;
➖Маҳсулотларнинг сертификати ва келиб чиқиш ҳужжатларига эътибор қаратиш.
Контрабандага қарши курашиш - бу нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фуқаролик бурчидир. Биз ўз харидларимизга масъулият билан ёндашиш орқали қонуний тадбиркорликни қўллаб-қувватлаймиз ва давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшамиз.
👉@yuristkadr