Юридик техникумларда жиддий муаммолар бошланяпти.
Президентнинг 2024 йил 16 октябрдаги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-158-сонли фармони ижросида бир муаммо келиб чиқяпти.
Бу фармонга асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб, бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги кўплаб коллеж ва техникумлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтган. Жумладан, Адлия вазирлиги таркибидаги Юридик техникумлар ҳам Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ихтиёрига ўтказилди.
Бироқ, ҳозир Юридик техникумларнинг педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда жиддий муаммо келиб чиқяпти. Қандай муаммо деб сўрасангиз, қисқача тушунтираман.
Ҳозир бошқа техникумлар қатори Юридик техникумларнинг педагог ходимларига ҳақ тўлаш жараёнини ҳам тарификация тизимига ўтказиш жараёни кетмоқда.
Масала шундаки, айрим юридик фанлар 1 семестр давомида, яъни 2025 йилнинг 1 январигача ўтиб бўлинган ва улар бўйича дарс соатлари тугаган. Шунинг ҳисобига, агар юридик техникумлар 2-семестрдан (2025 йил январдан) тарификацияга ўтадиган бўлса, ўз-ўзидан юридик таълим берадиган педагог-устозларнинг дарс соатлари кескин қисқариб кетади.
Натижада ушбу ўқитувчиларга 0,5 ставкалик ҳажм бўйича иш ҳақи тўлашга тўғри келади. Бу тахминан 1,5 млн. сўм атрофидаги ойлик иш ҳақи дегани. Юридик таълим берадиган педагогларнинг барчаси олий юридик маълумотли мутахассис эканини ҳисобга олсак, бу улар учун жуда кам иш ҳақи дегани. Жуда-жуда кам.
Шу сабабли биз айни пайтда жойлардаги Юридик техникумларнинг олий юридик маълумотли ва малакали педагогларини тўлиқ йўқотиш арафасида турибмиз. Тўғрисида, улар кўчага чиқиб, қайсидир ташкилотда юристлик қилса ҳам, 4-5 млн сўм ойлик олади. Ҳозир мана шундай ачинарли вазиятда турибмиз.
Масъулларга мурожаатим: келинг вазиятга реал кўз билан қарайлик, кўриниб турибдики, Юридик техникумлар фаолиятини ҳозир, ўқув йили давом этаётган бир вақтда тарификацияга ўтказиш имкони йўқ.
Шундай экан, назаримда тарификацияга кейинги – 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб ўтиш ҳақида расмий тушунтириш берилиши керак.
Акс ҳолда, бу ердаги асосий таркиб педагогларининг оммавий равишда бўшаб кетиш эҳтимоли бор.
👉@yuristkadr

Қаранг, Юридик техникумлар 2019 йилдан кредит-модул тизимига ўтган бўлиб, бу ердаги педагог ходимларнинг 2024-2025 йилдаги ўқув юкламаси, уларнинг шахсий иш режаси ҳамда дарс соатларидан келиб чиқиб, йил давомида уларга тўланадиган иш хақи суммалари 2024-2025 ўқув йили бошида тасдиқланган. Айнан шу режа-дастурлардан келиб чиқиб, бу педагоглар ўқув йили бошида ўз фаолиятини бошлаган. Ўқув йили давомида уларга тўланадиган ойлик иш ҳақлари ҳам ўқув йили бошидаги кредит-модул тизими асосида тақсимлаб чиқилган.