Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан ходимга нусха берилиши шартми?
Меҳнат кодексининг 127-моддаси тўртинчи қисмида “ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт” дейилган.
Демак, агар ходим талаб қилган тақдирда, иш берувчи унга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан кўчирма нусха беришга мажбур. Агар ходим бундай талаб қўймаган бўлса, унга бу буйруқнинг эълон қилингани етарлидир.
Юқоридаги моддага кўра, буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилинади.
Бунда эътибор беринг, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда унинг ходимга эълон қилинганлиги тўғрисида ходимнинг тасдиқ мазмунидаги имзоси бўлади.
Амалиётда, бу буйруқнинг ўзига ходим томонидан тегишли (“эълон қилинди” деган) ёзувни киритиш ва имзо қўйиш йўли билан расмийлаштирилади.
👉@yuristkadr