Бефаросатлар!
Давлат харидларини амалга оширадиган ташкилотларни ҳушёрликқа чақираман.
Чунки, давлат харидлари платформасида аслида ҳеч қандай маҳсулот етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга бўлмаган, шунчаки бир жойда чой ичиб ўтириб, давлат пулларини ўзлаштирадиган ярамас ўртакашлар кўп.
☝️Бу "Электрон дўкон” тизимида “Adxam mix…” МЧЖ томонидан бир давлат ташкилотининг адвокатлик хизмати кўрсатиш ҳақидаги буюртмаси ютиб олинганлиги ҳақидаги шартноманинг биринчи варағи.
Фаросатни қаранг, шунчаликка боришганки, ўша 25 млн сўмга эга бўлиш учун ваколати ва лицензияси бўлмай туриб, ўзини адвокатлик тузилмаси сифатида кўрсатган. У ҳам майли, мени лицензиям ва исм, шариф, фамилиямдан фойдаланишдан ҳам қўрқмаган, бу бефаросатлар.
Яхшиям, буюртмачи ташкилот мени танир экан, шартномани тўхтатиб, бу ҳақида менга хабар беришди. Шартномадаги МЧЖ телефонига қўнғироқ қилсам, раҳбари парвойи-палак, “ёзсангиз ёзоринг, қонунни бузмаганмиз” дейди.
Қонунни кучини кўрсатиб қўяман сенларга!
👉@yuristkadr