Улар одам эмасми?
Кўплаб ҳамкасбларимиз бугунги қишнинг совуғида қамоқхоналар ва хибсхоналарда сақланаётган шахсларнинг оғир шароитда қолаётгани ҳақида бонг урмоқда.
Яқинда адвокат Хайрулло Қосимов халқ тилида “тоштурма” дейиладиган Зангиота туманидаги 1-сон тергов ҳибсхонасида сақлаш хоналарнинг ўта совуқлиги, деразалар яхши ёпилмаслиги, айримларининг ойналари синиқ эканлиги, сақланаётган шахслар учун ётоқ койкалари етарли эмаслиги хақида айтган эди.
Бугун эса адвокат Зебо Комилова Косон туманида жойлашган 10-сонли ЖИЭМдаги оғир вазият ҳақида ёзиб чиқди. "Ҳимоям остидаги шахсни кўриб, тўғриси, қўрқиб кетдим: унинг билагида қўлкишан изи қолган, устидаги кийими эса жуда ифлос ва одам киядиган аҳволда эмасди. Маҳкумга бу қадар ғайриинсоний муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ғ.Б. менга жуда қаттиқ руҳий ва жисмоний босимлар остида қолганини сўзлаб берди" демоқда адвокат Комилова.
Ҳимоясидаги шахснинг ҳуқуқларини талаб қилиши ортидан унинг ўзимга ҳам босим бўлаётган экан. Комилованинг айтишича, 2024 йил 4 декабрь куни 10-сонли ЖИЭМдан қўнғироқ қилиб бундан кейин Ғ.Б. билан учраша олмаслигини, учрашиш учун гўёки адвокатлик лицензияси йўқлигини, шу сабабли унга нисбатан текширув ўтказишаётганлигини айтиб таҳдид қилишибди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил - Омбудсман ва бошқа масъул идоралардан қамоқхоналарни айнан мана шундай совуқ қиш кунларида айланишни ва жиддий мониторинг қилишни талаб қиламиз.
👉@yuristkadr