Маъмурий қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш (ОМҚ) жазосининг бир-биридан асосий фарқли жиҳатлари:
1) Маъмурий қамоқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан, ОМҚ эса фақат жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилади;
2) Маъмурий қамоқнинг энг кўп муддати 30 суткагача, ОМҚнинг муддати эса умрбод бўлиши мумкин;
3) Маъмурий қамоқ одатий ҳолларда тергов судьяси томонидан, фавқулодда ҳолатларда эса ҳарбий комендант ёки ИИО бошлиғи томонидан қўлланилиши мумкин, ОМҚ эса фақат жиноят ишлари бўйича судьялар томонидан қўлланилади;
4) Маъмурий қамоққа олинган шахслар жазони махсус қабулхоналарда, озодликдан маҳрум этилган шахслар эса жазони ижро этиш муассасаларида ўтайдилар;
5) Махсус қабулхоналарга маъмурий қамоққа олинган барча шахслар бирдек жойлаштирилади, жазони ижро этиш муассасаларига эса содир этилган жинояти, тоифаси, шахси ва бошқа хусусиятларига қараб тарбия, манзил, умумий, қаттиқ, махсус, турма ва ҳ.к.ларга жойлаштирилади;
6) Маъмурий қамоқ ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас, ОМҚ жазоси тайинлашда эса бундай чекловлар йўқ;
7) Маьмурий қамоқдагилар “Маьмурий қамоққа олинган шахслар” деб аталади, ОМҚдагилар эса маҳкум деб номланади;
8) Маъмурий қамоққа олинганлар судланмаган ҳисобланади, ОМҚ жазоси тайинланганлар эса судланган бўлади.
Асосийлари келтирилди, яна давом эттириш мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook | Threads