Улуғ мутасаввиф Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига бир кимса келиб баҳслашибди.
У: “Барака деган нарса мавжуд эмас”, дебди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб берибдилар:
- Сен итлар ва қўйларни кўрганмисан?!
- Ҳа.
- Уларнинг қайси бирининг болалари кўп бўлади? Қайси бири кўпроқ туғади?
- Итлар еттита, қўйлар эса учтагача болалайди.
- Атрофингга назар солгин, қайси бири кўпроқ?
- Менимча, қўйлар кўп бўлса керак.
- Ахир қўйларни гўшти учун кўплаб сўйилади-ку, уларнинг сони камайиб кетиши керак эмасми?
- Ҳа.
- Мана шуни барака дейилади.
- Нима учун бундай бўлади (нимага қўйларда барака бор, итларда эса йўқ)?
Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки қўйлар туннинг аввалги қисмида ухлаб, тонг отгунига қадар уйғонадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётган вақтда бедор бўлганлари учун уларга барака тушади. Итлар эса, туни билан вовуллаб юради, у ёқдан бу ёққа югуради, тонг отар вақтида эса уйқуга ётади. Раҳмат ёғилаётган вақтни ғафлатда ўтказгани боис уларга барака тушмайди”, деб жавоб берибдилар.