Бир устоздан минг хикмат… шу кунларда мени таъсирлантирган эски хикоянинг янги маъноси…
КЎРЛАР ВА ФИЛ.
Кўрлар мамлакатига бир фил келиб қолди. Ҳамма кўрлар филни кўришга бордилар.
Бири филнинг оёғини ушлаб: «Фил терак каби бир ҳайвон экан» деди. Бир кўр филнинг хартумини ушлаб: «Фил терак каби эмас, бир мўри каби махлуқ экан» деди.
Бу иккиси гaп талашаётганида учинчи кўр филга яқинлашди. Қўли билан филнинг қорнини ушлаб, бошқа кўрларга эътироз билдирди: «Фил теракка дам, мўрига дам ўхшамайди.
Фил девор каби бир ҳайвон экан» деди. Яна бир кўр қизиқиб, филга яқинлашди.
Филнинг думи қўлига теккач: «Фил на мўри, на девор ва на терак кабидир. Фил супурги каби ҳайвон экан» деди.
Завқи ошган бошқа бир кўр ҳам филга яқинлашиб, қулоғини ушлади. Сўнгра бошқа кўрларга кулиб: «Эй ахмоқлар! Фил на мўри, на девор каби, на супурги каби бир ҳайвондир. Фил, қалқон каби бир ҳайвон экан. Эҳ бечоралар!» дея бақирди.
Бошқа бир кўр филнинг эгри-бугри тишини ушлаб куриб, ҳайратда қолди. Қаҳ-қаҳа билан бошқа биродарларига кулиб: «Эй кўрлар! Эй ахмоқлар! Ишонмасангиз кўринглар. Фил қилич каби бир ҳайвондир», — деди.
Барча кўрлар ўзлари ушлаб кўрганларини ҳақиқат деб ҳисоблаганлари учун ғавғо қила бошладилар. Ҳаммаси бир- бирини ахмок деб ҳисобларди.
Буларни ва филни кўриб турган бир ориф, кўрларнинг ғавғосига кулиб:
— Ҳеч бирингиз ҳақиқатни тўлиқ топа олмадингиз, - деди.
Эй инсон! Бутун хатолар асл моҳиятни кўролмасликдандир.
Ҳодисалар асл моҳиятини билмаслик уларни ҳар ким ўз ақли ва тушунчаси билан ўлчашдан келиб чиқади.
Бу дунёда кўп кишилар бу ҳикоятда бўлгани каби бир нарса ҳақида турли фикр айтадилар.
Уларнинг ҳар бири фақат мен ҳақиқатни биламан дея севиниб, мамнун бўладилар.
Турли хил мазҳаб ва маслакдаги кишилар ҳодисалар моҳияти тўғрисида ўз тасаввур-тушунчалари доирасида бир назарияни илгари сурадилар.
Дунёда энг катта саодат ҳақиқатни кўриш билан бошланади.
https://t.me/yurist_yusupovs