Давлат рақам белгисини ечиб харакатланиш билан давлат рақам белгисини тўсиб харакатланишнинг хуқуқий оқибатлари ҳар хил!
‼️Интернет тармоғида эълон қилинган суд хужжатлари базаси(public.sud.uz)да эълон қилинган суд хужжатларидан кўриш мумкинки,бугунги кунда кўпчилик ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл харакати қоидаларининг бузилишини малакалашда қўпол хатоликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан:
--- давлат рақам белгисини турли хил ашёлар ( латта,қоғоз,видео-диск ва хоказолар) билан беркитганлик учун МЖТКнинг 127-моддаси 2-қисми билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лекин бугунги кунда ушбу қоидабузарлик МЖТКнинг 125-моддаси 5-қисми яьни давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш билан малакаланиши холлари кузатилмоқда.
Ушбу қоидабузарлик учун қонунчиликда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.
✅ Бу вазиятда ИИБ ЙҲХБ ходимларини ва ҳайдовчиларни юқоридаги қоидабузарликлар иккита алохида ҳуқуқбузарлик эканлигига ва уларнинг жавобгарлик даражаси ҳам кескин фарқ қилишига эътибор беришларига чақирамиз!
@yurist_muzaffar