Yurist Muzaffar 🛡


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Qonunni Huquqshunoslardan oʻrganing !!!
Qonunchilikga va Huquqga oid barcha kerakli malumotlar kanali.
Savollar uchun: @yurist_muzaffar1
Tel: +998-97-030-41-01

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Одил судлов: Ана мантиқ, мана маъно

Кеча бир апелляция судида ғалати ҳолатга дуч келдик. Судланувчилар шу иш бўйича бошқа бир судланувчининг ногирон эканлиги важи билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида судга илтимоснома киритдилар.

Илтимосномалари, одатдагидек рад этилди.

Энди, рад этилишининг асослантирилишига қаранг: биринчи босқич суди унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган экани учун ҳам энди эҳтиёт чорасини ўзгартириб бўлмас эмиш.

Ажабо! Ёндашувни қаранг! Ана мантиқ, ана маъно. Ана гўё-ки, инкор қилиб бўлмас тарздаги асослантириш.

Унда ишни апелляцияда қайта кўришдан маъно қани? Бундай ёндашадиган судьялар билан одил судловимизнинг аҳволига вой.

Advokat Abdullayev
👉 @yurist_muzaffar


❗️Эндиликда мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар 48 соат ичида ваколатли органга юборилмаса маъмурий иш юритилмайди

📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган

➖ Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ?

➖ Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап.

👉 @Yurist_Muzaffar


🥂💥 0,135 миллиграмм ва 0,3 промилле !!

Бу ўлчовлар мастлик ва ҳушёрлик чегарасини белгиловчи ўлчовлар ҳисобланади.

‼️ Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 декабрда 3099-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги" низомнинг 10-бандига кўра транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги факти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси ( транспорт воситаларини маст холда бошқариш) га мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.

🗣 Мазкур низомнинг 19-20-бандларига мувофиқ даволаш-профилактика муассасаларида алкоголли мастлик ҳолатида эканлигига гумон қилинган шахслар барча тарафлама клиник текширувдан ўтказиладилар ва этанол буғлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида улардан фақат чиқарилаётган нафас ҳавоси намунаси олинади.

Мастликнинг клиник белгиларини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда (шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи ҳолатлар) текширувдан ўтказиш учун қон намунаси суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарори асосида тегишли даволаш-профилактика муассасаларида олинади.

❇️ Шахснинг алкогол маҳсулотини истеъмол қилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда чиқарилади.

Каналга уланиш👇
👉@yurist_muzaffar


2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Мустақилликдан бери қўйилган барча йил номлари:
• 1991 - "Алишер Навоий йили".
• 1992 - "Ҳамширалар йили".
• 1993 - "Аҳмад Яссавий йили".
• 1994 - "Мирзо Улуғбек йили".
• 1995 - "Ибн Сино йили".
• 1996 - "Амир Темур йили".
• 1997 - "Инсон манфаатлари йили".
• 1998 - "Оила йили".
• 1999 - "Аёллар йили".
• 2000 - "Соғлом авлод йили".
• 2001 - "Оналар ва болалар йили".
• 2002 - "Қарияларни қадрлаш йили".
• 2003 - "Обод маҳалла йили".
• 2004 - "Меҳр-мурувват йили".
• 2005 - "Сиҳат-саломатлик йили".
• 2006 - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили".
• 2007 - "Ижтимоий ҳимоя йили".
• 2008 - "Ёшлар йили".
• 2009 - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили".
• 2010 - "Баркамол авлод йили".
• 2011 - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили".
• 2012 - "Мустаҳкам оила йили".
• 2013 - "Обод турмуш йили".
• 2014 - "Соғлом бола йили".
• 2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили".
• 2016 - "Соғлом она ва бола йили".
• 2017 - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили".
• 2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили".
• 2019 - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили".
• 2020 - "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили".
• 2021- "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили".
• 2022 - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили".
• 2023 - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили".
• 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".

Бу номларни ўқиб ўтган йиллар ва ўтган даврлар ёдга тушиб кетяптими? :)

👉 @Yurist_Muzaffar


Ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз ишониб қарз бергандим, энди ололмаяпман. Қарзни олиш учун қандай йўл тутсам бўлади?

Ассалом алейкум. Сизга саволим бор эди Бир одам Билан пул Олди бердимиз бор эди хеч хужжатсиз пул берганман ишонган эдим .Шу пулни олиб билмай юрибман орадан йиллар утди бермаяпди Мен судна бераман дегандим бемалол беравер исбот далил йук деб айтади Мен иложсиз колдим Судга берсам ички органлар исбот далилсиз ишимни битказиб берадиларми маслахат Беринг олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ИИБга ёки прокуратурага шикоят қилганингиз билан улар пулларингизни ундириб бериш ваколатига эга эмас. Бироқ уларга берган аризангизни кўриб чиқиш жараёнида қарз олган одамдан олинган тушунтириш хати сизнинг фойдангизга иш бериши мумкин.

✅ Бу вазиятда ўша одамдан пулингизни ундириш учун фуқаролик судига қарз ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

Фуқаролик кодексининг 108-моддасига асосан фуқаролар ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ортиқ суммадаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши керак. Мана шу қоидага кўра сиз ҳам қарз шартномасини ёзма тузишингиз керак эди.

Лекин қаранг! ушбу кодекс 107-моддаси тўртинчи қисмида хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилиши белгиланган.

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бу қоида Фуқаролик протсессуал кодекси 72-моддасида ўз ифодасини топган.

ФПК 71-моддаси ҳамда 90-моддаси мазмунига кўра телефон ёзишмалари ёки сўзлашувлари далил сифатида эътироф этилиши ва иккинчи томоннинг сиздан қарз эканлигини асослаши мумкин. 

✅ Шунга кўра сизга бу ҳолатда қарз олган одам билан телефон орқали гаплашиб, унинг овозини ёзиб олишни ёки у билан кўришганда видеога олишни тавсия қиламиз.

Шуни ҳам айтиш керакки, судда сизнинг фойдангизга қарор чиқиши мумкин. Лекин унинг номида ҳеч қандай мулк бўлмаса ёки расмий иш жойига эга бўлмаса, унда ижро жараёни узоқ муддатга чўзилиши мумкин.

👉 @Yurist_Muzaffar


⚡️Yangi yil bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam olishadi?

Joriy yilgi Yangi yil bayramida ish haftasining davomiyli haftasiga besh kun bo'lgan xodimlar quyidagi kunlarda ketma-ket 5 kun dam olishadi:

- 28-dekabr,
- 29-dekabr,
- 30-dekabr,
- 31-dekabr,
- 1-yanvar.

Konstitutsiya bayrami munosabati bilan dam olish kunlari:

- 7-dekabr,
- 8-dekabr,
- 9-dekabr.

👉 @yurist_muzaffar


Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг неча сотихгача бўлган ерларига мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?

❗️ Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

⭕️ 1998-йил 1-июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

⭕️ 1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар

⭕️ қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

Якка таритибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони мазкур қонунчилик ҳужжатида белгиланган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.

👉
@yurist_muzaffar


Уй жойдан фуқарони доимий рўйхатдан чиқаришда эътибор берилиши керак бўлган ҳолатлар

Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда МваФРБ томонидан бекор қилинади:

👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;
👉 мулкдорнинг аризасига кўра — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;
👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;
👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
👉 вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;
👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
👉 Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.
👉 Доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган фуқаро ёзма равишда огоҳлантирилади.

Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом

👉
@yurist_muzaffar


Orzular ushalish xususiyatiga ega. Bugun sizlarni ustozim bilan tanishtirmoqchiman.

Ustozim Aliqul Rahmonov Nomozovich- LL.M.Eur Katta oʻqituvchi, 1-darajali yurist, Yevropa huquqi magistri

Birinchi marta esimda yoz kunlari uyimizning hovlisida kechasi bir oʻzim osmonga qarab yulduzlarni sanab orzu qilar edim in shaa alloh mana shu orzularimga erishaman deb. Keyinchalik orzularim maqsadimga aylandi va sekin astalik bilan orzu qilib oldimga qoʻygan maqsadlarimga erishishni boshladim.

Bu maqsadlarimga erishishimning katta sababchilaridan biri bu ustozlarim. Agar ustozlarim toʻgʻri yoʻl koʻrsatmaganda edi men hozir bu natijalarga erishmagan boʻlar edim

Aslida hozirgacha nimadur erishgan boʻlsam men bularni katta narsa deb hisoblamayman. Chunki ulkan orzularim bor ular ham maqsadlarimga aylanmoqda va tez orada ushaladi.

Sizga nima demoqchiman eng yaxshi oʻziz uchun qilgan investitsangiz bu toʻgʻri ustozni vaqtida tanlashingiz.

Siz ham orzularingizni roʻyobga chiqarmoqchi boʻlsangiz ustozizni tanlang


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

👉 @yurist_muzaffar


Огоҳлантириш!

Ҳурматли юртдошлар!

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида валюта қимматликларининг ноқонуний фаолиятига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан турли тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Бундай тадбирларда асосан савдо фаолиятини амалга оширувчи шахслар ушланмоқда.

Тадбир иштирокчилари савдогарнинг олдига бориб, маҳсулот савдо қилиш баҳонасида тадбиркорнинг ишончига кириб, валюта қимматликларини айирбош қилаётганида ашёвий далиллар билан қўлга тушаётганлиги ҳолатлари жуда кўплаб учрамоқда.

Асосий мақсад, албатта валюта қимматликларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш.

Шу сабаб, алданиб қолманг, ҳеч кимга валюта қимматликларини сўм пулга айирбош қилиб берманг. Сиз уни харидор деб ўйлайсиз, бироқ, оқибатда у бошқа одам бўлиб чиқади.

Валюта қимматликларини банкда айирбош қилишни тавсия қилиб, бундай қонун бузилиш ҳолатларидан сақланинг.

Қонун барчага баробар, жавобгарлик муқаррар!

1 долларни ҳам айирбош қилиш албатта жавобгарлик келтириб чиқаришини унутманг!

👉 @yurist_muzaffar


Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi huquqlarimiz va mas'uliyatlarimiz.

Bugungi raqamli dunyoda, ijtimoiy tarmoqlar har birimizning hayotimizning ajralmas qismiga aylangan. Biz Instagram, Facebook, Telegram kabi platformalarda fikrlarimizni bildiramiz, rasmlar yuklaymiz, do‘stlarimiz bilan muloqot qilamiz. Lekin ko‘pchilik ushbu tarmoqlarda qanday huquqlarga ega ekanini yoki nima uchun qonuniy javobgarlikka tortilishi mumkinligini yetarlicha tushunmaydi. Keling, bu masalani batafsil ko‘rib chiqamiz.

1. Fikr bildirish huquqi

Konstitutsiyaga ko‘ra, har bir inson o‘z fikrini erkin ifoda etish huquqiga ega. Bu huquq, albatta, ijtimoiy tarmoqlarda ham amal qiladi. Biroq, fikr erkinligi mutlaq huquq emas. Demak, boshqa shaxslarning sha'ni va qadr-qimmatini tahqirlash, yolg‘on ma'lumot tarqatish, milliy, irqiy yoki diniy adovatni qo‘zg‘atish kabi holatlar qonun tomonidan taqiqlangan.

2. Maxfiylik huquqi

Ijtimoiy tarmoqlarda foydalanuvchilarning shaxsiy ma'lumotlari himoya qilinishi lozim. Foydalanuvchilarning ruxsatisiz ularning shaxsiy ma'lumotlarini oshkor qilish yoki tarqatish qonunbuzarlik hisoblanadi. Shuningdek, har bir foydalanuvchi o‘z profilingidagi ma'lumotlarni boshqarish, tahrirlash yoki o‘chirish huquqiga ega.

3. Qonuniy javobgarlik

Agar foydalanuvchi ijtimoiy tarmoqlarda boshqa shaxslarni haqorat qilsa yoki tuhmat qilsa, bu holat qonuniy javobgarlikka sabab bo‘lishi mumkin.

4. Kontent huquqlari

Foydalanuvchilar tomonidan yaratilgan kontent (matnlar, suratlar, videolar) mualliflik huquqi bilan himoyalangan. Boshqa foydalanuvchilarni ruxsatisiz ularning materiallarini nusxalash yoki tarqatish qonunbuzarlik hisoblanadi va buning uchun javobgarlik yuklanishi mumkin.

5. Kibertahqirlash (cyberbullying) va uning oqibatlari

Kibertahqirlash – bu ijtimoiy tarmoqlarda odamlarni doimiy ravishda qo‘rqitish, mazax qilish yoki tahdid qilish. Bu nafaqat ahloqiy, balki huquqiy jihatdan ham javobgarlikka sabab bo‘ladi. O‘zbekistonda kibertahqirlash bo‘yicha maxsus qonunlar mavjud bo‘lmasa-da, umumiy axloq normalarini buzuvchi holatlar qonun tomonidan jazolanadi.

6. Fake akkauntlar va noqonuniy faoliyat

Ko‘p hollarda ijtimoiy tarmoqlarda soxta akkauntlar orqali noqonuniy faoliyat amalga oshiriladi. Bu noqonuniy akkauntlarni yaratish yoki boshqa shaxs nomidan faoliyat yuritish ham qonuniy javobgarlikka tortilishi mumkin. Shuningdek, soxta ma'lumot tarqatish va boshqalarni aldash ham jinoiy javobgarlikka olib keladi.

Xulosa

Ijtimoiy tarmoqlarda faoliyat yuritishda har bir foydalanuvchi nafaqat o‘z huquqlarini bilishi, balki o‘z mas'uliyatini ham tushunishi kerak. Huquqlaringizni himoya qilish bilan birga, boshqa foydalanuvchilarning huquqlariga hurmat ko‘rsatish – jamiyatda sog‘lom va qonuniy muhit yaratishning asosiy yo‘lidir.

© «Huquqiy format»

(YURIDIK TALIM)
👉 @yurist_muzaffar


⚡️Talaba oliy ta’lim muassasasidan quyidagi hollarda chetlashtirilishi mumkin:

a)
o‘z xohishiga binoan;
b) o‘qishning boshqa ta’lim muassasasiga ko‘chirilishi munosabati bilan;
v) salomatligi tufayli (tibbiy komissiya ma’lumotnomasi asosida);
g) o‘quv intizomini va oliy ta’lim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;
d) bir semestr davomida darslarni uzrli sabablarsiz 74 soatdan ortiq qoldirganligi sababli;
e) o‘qish uchun belgilangan to‘lov o‘z vaqtida amalga oshirilmaganligi sababli (to‘lov-kontrakt bo‘yicha tahsil olayotganlar uchun);
j) talaba sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;
z) vafot etganligi sababli.

Harbiy xizmatni o‘tash, salomatligini tiklash, homiladorlik va tug‘ish, shuningdek bolalarni parvarish qilish ta’tillari davrida talabaga Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan tasdiqlangan tartib asosida akademik ta’til berilishi mumkin.

‼️ Belgilangan muddatlarda fanlarni o‘zlashtira olmagan (akademik qarzdor bo‘lgan) talaba oliy ta’lim muassasasi rektori buyrug‘i bilan kursdan qoldiriladi.

Akademik qarzdorligi tufayli kursdan qoldirilgan talaba to‘lov-kontrakt asosida o‘qishini quyi kursdagi o‘quv semestri boshidan boshlashi mumkin.

(YURIDIK TA’LIM)
👉 @yurist_muzaffar


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда


“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

👉
@yurist_muzaffar


Қандай ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш мумкин⁉️

📍Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 105-моддаасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

👉 @yurist_muzaffar


❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

➖ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

👉 @yurist_muzaffar


Qonunda jismoniy va yuridik shaxslarning necha sotixgacha bo‘lgan yerlariga mulk va ijara huquqi rasmiylashtirib beriladi?

Qonunga ko‘ra, yakka tartibdagi uy-joylar egallagan yerlarga ijara huquqi quyidagi hajmgacha beriladi:

1998-yil 1-iyulgacha egallangan bo‘lsa – 0,24 gektargacha;
1998-yil 1-iyuldan 2018-yil 1-may kuniga qadar egallangan bo‘lsa – Toshkent, Nukus shaharlari hamda viloyat markazlarida 0,06 gektar
qolgan hududlarda 0,12 gektardan oshmagan hajmda.

Yakka taritibdagi uy-joy egallagan yer uchastkasining amaldapgi maydoni mazkur qonunchilik hujjatida belgilangan o‘lchamlardan oshgan hollarda, yer uchastkasining ortiqcha egallangan qismiga bo‘lgan ijara huquqi, basharti boshqa shaxslarning huquqlarini va qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini buzmasa, dehqon xo‘jaligini yoki tomorqa xo‘jaligini yuritish uchun e’tirof etiladi.


👉 @yurist_muzaffar


#Xushxabar

📌
Yaxshi o'qigan talabalarga foizsiz ta'lim krediti beriladi

Oliygoh, kollej va texnikum talabalarining o‘zlashtirish ko‘rsatkichi kamida 80 foiz bo‘lsa, ularga keyingi o‘quv yili uchun foizsiz ta’lim krediti ajratiladi;

Bu haqida Prezident Shavkat Mirziyoyev kambagʻal oilalar bilan ishlash tizimini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari yuzasidan videoselektor yigʻilishi ma'lum qilgan edi.

👉
@yurist_muzaffar


Декрет пули тўланиши мажбурийми?

Assalomu alaykum, Yuridik shahs,hodimiga homiladorlik nafaqasini to'lashda majburiymi?Aynan qanday nafaqa to'lash kerak bo'ladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ 126 календарь кунига берилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
➖ ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.


Ушбу низом 36-бандига кўра нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Эътибор берган бўлсангиз, деркет пули ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

Демак, сизга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси юқоридаги қоидага мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб тўланади.

👉 @Yurist_Muzaffar


2023 йил охирида Ўзбекистонда камбағаллик пасайган - Статистика агентлиги

2025 йил учун бюджет лойиҳасига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш жами харажатлари учун (нафақалар, моддий ёрдам, дафн тўловлари, ҳомиладорлик нафақалари ва бошқа компенсация тўловлари кўринишида) 2025 йилда жами бюджет харажатларининг 5 фоизи йўналтирилиши кўзда тутилган.
Статистика агентлигининг 2023 йилнинг январ-декабр ойларида ўтказилган таҳлилига кўра 2023 йилнинг охирига келиб камбағаллик даражаси 2022 йилги 14,1 фоиздан 11 фоизгача пасайган.

2025-йилда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш учун жами 2,9 трлн сўм маблағ кўзда тутилган. Хусусан:
👉 танлаб олинган 15 та туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш учун 1 трлн. сўм;
👉 туман ва шаҳарларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожланишига туртки берувчи “драйвер” лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратишга 500 млрд. сўм;
👉 энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 900 млрд. сўм;
👉 камбағалликдан чиқариш дастури доирасида “Нуроний” жамғармасига 504 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

#budjet2025

👉 @yurist_muzaffar

20 last posts shown.