ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
🖌Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев бошчилигида инвестиция дастури, экспорт ва Хитойга ташриф лойиҳалари келишувлари ижросини таъминлаш мақсадида 4 та сектор раҳбарлари, инвестиция ва иқтисод бўйича ўринбосарларим билан ҳар бир лойиҳани жойига чиқиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, борилмоқда.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram

💢Яқинда навбатдаги ўрганишларни якунладик ва аниқланган муаммоларни “Ҳукумат комиссияси – шаҳар – туман” даражасида ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб, ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2024-2026 йилда Инвестиция дастур асосида амалга ошириладиган ишлар
✅Туманда 2024-2030 йилларда турар жойлар, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида амалга оширилаётган 59 та лойиҳа доирасида жами 15 трлн 821,2 млрд.сўм, шундан 733,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 3 415 та янги иш ўринлари яратилади. Шундан, Давлат инвестиция дастурига асосан 11 та лойиҳа доирасида жами 12 трлн 782,2 млрд.сўм, шундан 733,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 800 та иш ўринлари яратилади.
♻️Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 48 та лойиҳа доирасида жами 3 трлн 38,9 млрд.сўм, инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 2 615 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари тизимли ишлар натижасида 9 та қўшимча лойиҳалар аниқланди. Уларнинг жами қиймати 1 трлн 239,6 млрд.сўм, шундан 51,4 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилилади. Натижада 804 та янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд.
❗️Хитойга амалга оширилган ташриф доирасида қиймати 710,0 млн долларлик 4 та лойиҳа бўйича келишувга эришилди. Ушбу лойиҳалар доирасида 2024 йилда камида 100,0 млн доллар маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram