Республика ишчи гуруҳи "Боғиэрам" МФЙни ўрганди
💢Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари У.И.Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Юнусобод туманида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Хусусан "Боғи эрам" МФЙда кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.
✅Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллага кириш жойи, кўп қаватли уйлар, пиёдалар йўлаклари атрофи, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган жойлар ва бошқа объектлар атрофига гул, райҳон, кўчатлар экиш ва доимий парваришлаш бўйича "Маҳалла еттилиги", БСКга кўрсатмаларини берди. Бундан ташқари, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишилди.
🔰Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини таъминлаш, ободонлаштириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
|🕊Telegram |📱
Facebook |📱
Instagram